Президент Садир Жапаров Россиянинг «РИА Новости» нашрига берган интервьюсида қирғизистонликларни Россиянинг ёрдами билан эмлаш қандай боришини айтди.
Биргина «Спутник V» эмас
Унинг айтишича, Россия «коронавирус инфекцияси билан курашда Қирғизистонга ҳар томондан ёрдам бериб келади» ва бундан кейин ҳам давом этади.
«Тиббий туризм, тиббий билим бериш, дори-дармон бўйича ҳамкорлик, ахборот технологияларни ишга тушириш, мутахассисликлар бўйича квалификацияни ошириш [...] бўйича алоқаларни кучайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, Қирғизистонда россиялик ишлаб чиқарувчилар тайёрлаган ваксиналар билан аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашга тайёрлаш ва амалга ошириш асосида ҳамкорлик фаол ривожланмоқда», — деди у.
Ҳозирда фақат « Спутник V» рўйхатдан ўтди, бироқ ўлкада Россиянинг бошқа вакциналарни рўйхатга олиш бўйича «тахминий механизмлар» қаралмоқда. Улар соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қирғизистонга рўйхатдан ўтмасдан олиб кириш мумкин бўлган махсус рўйхатдаги дори-дармонлар қаторига киритилди.
Вакцина биринчи кимларга берилади?
Жапаровнинг айтишича, ЖССТнинг концепцияси билан кетади — биринчилардан бўлиб одамлар билан кўп алоқада бўлган тиббиёт ходимлари билан инсон умрини таъминлаган муассасаларнинг ходимлари эмланади. Кейинчалик вакцина «касалликнинг оғир формалари билан оғриб қолиш хавфи юқори» фуқаролар, аҳолининг ижтимоий-қуйи қатлами, кейин ўз ихтиёри билан эмланганлар олади.
Келаётган вакциналарни бўлиштиришнинг алгоритми тайёр, омборлар тайёр, тиббиёт ходимлари COVID-19га қарши вакцинадан қандай фойдаланиб, қандай сақлаш кераклигини ўқимоқда.
«Биз — кичик ўлкамиз, касаллик бизга катта зарар келтириши мумкин. Шу сабаб биз учун вакцинациялаш ватандошларимизнинг умрини сақлаб қолиш, ўлкада яшашнинг ҳеч қандай чекловлари йўқ бир меъёрга тушиши учун ҳам муҳим», — деб якунлади у.
«Спутник V» ҳақида нималар маълум?
«Спутник V» — «Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология тадқиқот миллий маркази» томонидан ишлаб чиқилган Россия вакцинаси. Россияда вакцина 2020 йилнинг августида рўйхатга олинган.
Бу вақтгача соғлиқни сақлаш вазирлиги COVAX глобал альянси асосида Қирғизистон америкалик Pfizer ва германиялик BioNTech компанияларининг вакциналаридан фойдаланишни режалаштирган эди. Бироқ ўлкада махсус музлаткичлар йўқ бўлгани сабаб Қирғизистон бу вакциналарни ҳозирча олмади.
Кейин Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев Sputnik.kg нашрига интервью бериб, Қирғизистон Россиядан коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасидан 500 минг дозасини сўраганини хабар қилган. Вазирлик 250 минг одамни эмлаш учун 500 минг доза етарли деб қўшимча қилган, эмлашнинг ўзи икки босқичда ўтади.
Россиянинг «Спутник V» вакцинаси синовларнинг учинчи фазаси бошлангунча COVID-19 касаллигига қарши рўйхатдан ўтган биринчи вакцина. Уни ишлаб чиққанлар вакцинанинг самарадорлиги 95%ни ташкил қилади деб ишонтиришган.
* Синовларнинг учинчи фазасида кўнгиллиларнинг сони кўпаяди ва улар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга вакцина, иккинчиларга — платсебо қилинади.
Қирғизистон Pfizer вакцинасидан бош тортди, унинг ўрнига қайсиниси келади?
Клиник синовларнинг учинчи фазасининг натижаси айтилмагани ва шошилинч рўйхатга олиниши россиялик вакцинанинг имижига салбий таъсир қилиб, илмий муҳитда норозилик яратди.
Бироқ 2 февралда обрўли The Lancet тиббиёт журналида россиялик вакцинанинг клиник синовларининг учинчи фазасини натижаси эълон қилинган. Синовга 19 866 киши қатнашган. Унга кўра, вакцинанинг таъсири 91,6% тузган, кўнгиллиларнинг ҳеч бирида салбий таъсир кузатилган эмас.
Вакцина 60 ва ундан юқори ёшдаги одамларда ҳам самарали бўлган. Бироқ у вояга етмаганларга, ҳомиладорлар ва эмизикли аёлларга қилиб, синалган эмас. Шу сабаб вакцина бу гуруҳдаги одамларга қандай таъсир қилиши ҳозир номаълум. «Спутник V» уч ҳафта оралиқ билан икки марта сайилади. Вакцинанинг иккинчи компоненти қуйилгандан сўнг уч ҳафтадан кейин иммунитет пайдо бўлади.
«Спутник V» уч ҳафта оралиғида икки марта қилинади. Вакцинанинг иккинчи компоненти қуйилгандан кейин уч ҳафтада иммунитет пайдо бўлади.
«Спутник V» Россиядан ташқари, Беларус, Аргентина, Боливия, Сербия, Алжир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея Республикаси ва Тунисда рўйхатга олинган.