«Мекенчил» партияси 2021 йили маҳаллий кенгашлар билан парламент сайловига қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда «Клооп»га партия штаби етакчисининг ўринбосари Эркин Баяманов билдирди.
Унинг айтишича, бундай қарорни партиянинг ташкилотчиларидан бири Садир Жапаров қабул қилган, сабаби у «ҳеч қачон ҳукуматни тўлиқ назоратга олишни кўзламайди ва кўзлаган ҳам эмас».
«Жапаров партиясига парламент ва маҳаллий миқёсдаги сайловларга қатнашишга йўл бермайди. Бу қадам билан у ҳукуматга яна ўша сотқин, икки юзламачиларнинг ўтиб кетиш хавфини йўқ қилди. Энди «ҳукумат партияси» деган тушунча бўлмайди, Жапаров халқнинг тинчлиги билан манфаатини биринчи ўринга қўйди», — деди Баяманов.
Партиядан билдиришларича, «Мекенчил» сиёсий жараёндан ташқаридаги алоҳида ташкилот бўлиб қолаверади. Партиянинг бошқа сиёсий бирлашмалар билан бирлашиш-бирлашмаслиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
«Мекенчил» партияси
«Мекенчил» партиясини 2010 йили олдиндан дўст бўлиб келган Камчибек Ташиев билан Садир Жапаров тузган. 2020 йили октябрда сиёсий партия биринчи марта парламент сайловига қатнашишга қарор қилган.
Партия сайловда ягона бошқарув системасини тузиш учун конституциявий реформа ўтказишни таклиф қилган. Партия давлатни коррупционерлардан ҳам тозалашни режалаштирган.
Бироқ "мекенчил"ларга сайлов бўсағасидан ўтишга 0,05% етмаган. Бўлиб ўтган сайловнинг натижасидан норози бўлганларнинг оммавий митингидан кейин овоз бериш натижаси бекор қилинган.
Партия аъзолари эса сиёсий инқироз ва ҳукумат алмашишидан кейин муҳим давлат лавозимларини эгаллашган. Масалан, Ташиев Миллий хавфсизлик давлат хизматининг етакчиси бўлса, Садир Жапаров эса — Қирғизистон президенти.
Партиянинг яна бир аъзоси — парламентнинг собиқ депутати Курманкул Зулушев бош прокурор этиб тайинланган. Тегишли фармонга Садир Жапаров премьер-министр ва президент вазифасини бажарган вақтга қўл қўйган.
"Мекенчил"лар ҳукуматга келиши билан ўзларининг асосий ғояларини амалга ошира бошлашган — Жапаров конституциявий ислоҳотларни таклиф қилган, Ташиев коррупцияга қарши курашни қўлга олган — МХДҚ доим амалдорларни коррупцияда айблаб қўлга олиб, улар давлатга келтирган зарарларни тўлаб, кейин озодликка чиқишмоқда.