УЖГ аъзоларига давлат хизматларига жойлашишни тақиқловчи қонун тавсия қилинди

263

Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига икки қонун лойиҳасини қўйди. Муассаса мазкур қонунлар ёрдами билан уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига депутатликка ва президентликка номзодини қўйишни тақиқламоқчи.

«Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат ҳақидаги» қонун лойиҳасида олдин УЖГ таркибида қилган жинояти учун судланган одамни президентлик хизматига, маҳаллий кенгаш ва парламентнинг депутатлик хизматига йўлатмаслик таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ИИВ УЖГ таркибида жиноят қилган амалдорларни ишдан бўшатишни ҳам таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари, ИИВ «Президентни ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш ҳақидаги» қонунига шу каби тузатишларни киритишни ҳам таклиф қилди. Лойиҳага кўра, УЖГнинг таркибида қилган жинояти учун судланган одам президентлик хизматига сайлана олмайди.

Шунингдек, судланганлиги бекор қилинса ёки ёпилса ҳам раҳбар бўлиши мумкин бўлмайди.

Лойиҳанинг маълумотномасида қонунни қабул қилишга давлат ва жамиятнинг хавфсизлигига хавф солган «уюшган жиноятчиликни ўсаётгани» асос бўлди деб айтилган.

«У [уюшган жиноятчилик] ҳукуматнинг юқори қатламига аралашиш билан ишончли ҳуқуқий-меъёрий базанинг йўқлигидан фойдаланиб, ўзининг позицияларини кучайтирмоқда», — деб айтилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, вазирликдан сўнгги йилларда сайловлар криминалсиз ўтмай қолганини таъкидлашди.