Ўш ИЭМи айрим объектларга ноқонуний иссиқлик бериб келгани аниқланди

264
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш шаҳар иссиқлик электр марказига тижорий объектларни ноқонуний туташтириш факти бўйича судгача текширувни бошлади. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 19 февралда хабар қилди.

Маълумотга кўра, Ўш ИЭМнинг раҳбарияти тижорий объектларининг эгалари билан олдиндан тил бириктириб, техник туташув қоидаларини ва капитал қурилиш параметрларини бузиш билан уларга иссиқлик бериб келган. Бунинг натижасида шаҳардаги ҳаммомлар, спортзаллар, тиббиёт клиникалари, кўп қаватли турар-жойларни ва йирик савдо объектлари иссиқликка ноқонуний туташтирилган.

Терговнинг дастлабки натижасига кўра, тижорий муассасалардан тушган пулни ИEМнинг етакчилари ва айрим ходимлар ўзлаштириб олишган.

Ҳозирда махсус хизмат келтирилган зарар миқдорини ва ИЭМдаги шу каби фактларни аниқламоқда.