«Конституциянинг янги лойиҳасида импичмент эълон қилиши мумкин эмас» — Аида Касималиева

277

Депутат Аида Касималиева 17 февралда Жогорку Кенеш йиғинида парламентга келиб тушган ва жамоатчилик муҳокамасидаги Конституциянинг лойиҳаси президентга импичмент эълон қилиш жараёни мумкин эмаслигини билдирди.

«Конституциянинг лойиҳаси бўйича импичмент олиб бориш мумкин эмас. Биринчидан, 45 депутат маъқул бўлиши керак, иккинчидан Бош прокуратура билан Конституциявий суднинг хулосаси керак бўлади. Агар реал қарасак, унда импичмент эълон қилиш процесси — умуман мумкин эмас», — деб билдирди у.

Бундан ташқари, Касималиевани қонун таклиф қила оладиганларнинг рўйхати ҳам ўйга солди. Ҳозирда бу 10 минг одам (халқ ташаббуси) ёки депутатлар. Янги редакция бўйича бу ташаббус президент, вазирлар кабинети, Олий суд билан Бош прокуратуранинг раҳбариятига ва Халқ қурултойига ҳам берилади. Шу билан бирга президент билан министрлар кабинетининг таклифларини халқ вакиллари биринчи навбатда қараши керак бўлади.

Касималиева «агар прокуратура билан судлар қонун лойиҳасини таклиф қиладиган бўлса, улар муассасанинг манфаатини кўзлаши мумкин» деган хавотирда.

«Халқ қурултойи — кузатувчи ва маслаҳат берувчи орган, унда улар қандай қилиб қонун лойиҳасини таклиф қилади? Унда қандай рақобатни айтяпсизлар? Жогорку Кенешга куч келади, қонун лойиҳасининг сифати паст бўлади. Шу сабаб қандай бўлса, шундай қолдиришни таклиф қиламан. Агар депутатлар халқ томонидан сайланса, Халқ қурултойини нима кераги бор [бу мақсадларга]?» — деб савол берди у.

Касималиеванинг айтишича, ҳақиқатчининг аппаратига Конституциянинг лойиҳаси бўйича Венеция комиссиясининг фикри билан таҳлилини олиш учун хат юборилган.

Депутат «Парламент» радиосининг эфирида Конституцияни ўзгартириш масаласига диққат билан муносабатда бўлишга чақирди.

«Процедура томонидан қараганда Конституциянинг янги редакциясини лойиҳаси рўйхатдан ўтгандан сўнг уни ўзгартириш мумкин эмас. Шу сабаб рўйхатгача бўлган муҳокамалар, унда айтилган таклифларнинг аҳамияти катта» — деб огоҳлантирди у.

Асосан Касималиева депутатлар сонини 90 деб таклиф қилинишига маъқул эмас, сабаби бу вазиятда «холисликни таъминлаш анча қийин бўлади».

Касималиеванинг айтишича, ҳозир Қирғизистондаги бошқарув формасини трансформацияланиш процессига халқаро жамоатчилик назар солмоқда.

«Халқаро жамоатчиликда давлат тузилиши парламент формасида бўлганда қўллов кўрсатган ташкилотлар бор эди. Улар ҳам ҳозир олдиндаги ҳамкорлик қандай йўналишда ривожланишига кузатувчи қатори қарашмоқда», — деди у.

Бироқ Бош қонуннинг янги лойиҳасида Касималиевага ёққан томонлари ҳам бор.

«Конституциянинг янги редакциясида ижтимоий секторга, имконияти чекланганларнинг категориясида қаралган шартлар яхши бўлганини — яхши имконият», — деб ҳисоблайди у.

Иккинчи рақамли Конституция

9 февралдаги Конституциянинг лойиҳаси — октябрь воқеаларидан кейин ҳукуматга Садир Жапаров келгандан бери таклиф қилинган иккинчи лойиҳа. Биринчи версия 2020 йилнинг 17 ноябрида эълон қилинган, бироқ танқид қилиниб, «Ханституция» деган ном олган, сабаби президентга чексиз ҳукумат берилган эди.

Шундан сўнг президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Конституциявий кенгаш тузиб, унинг таркибига юздан ортиқ одам кирган. Уларнинг кўпчилиги — Садир Жапаровнинг ғоядош ва тарафдорлари, Конституциянинг янги лойиҳасининг ташаббусчилари, шунингдек Манасшунос, қирғизларнинг анъанавий таълим бўйича мутахассислари. Кенгашнинг легитимлигидан бир қанча юристлар гумон қилишган, бироқ улар ишини давом эттириб, янги лойиҳа ишлаб чиқишди.

Лойиҳа 9 февралда парламент сайтида берилди. Фуқаровий жамиятнинг норозилигидан кейин парламент қарагунча жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Бироқ бу версияда ҳам бир қанча ноаниқликлар, ҳуқуқий тўқнашувлар ва инсон ҳуқуқларини бузган ҳолатлар бор. «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари лойиҳани таҳлил қилиб, парламент муҳокамасига қўйиш учун мукаммал эмас ва қайта кўриб чиқишга муҳтож деб баҳолашган. Қирғизистоннинг юристлар жамияти каби улар қайта кўриб чиқишни ва матнни текширишни, уни бутун жаҳон ҳуқуқий стандартларга ва халқаро келишувларга мослаб ишлаб чиқишни таклиф қилишган.

Қирғизистоннинг юристлар жамиятининг вакиллари ҳам матнни диққат билан ишлаб чиқишни ва ўқиб чиқишни сўрашди. Ҳозирда орфографик, пунктуация ва ҳуқуқий ноаниқликлар сабаб Конституциянинг рус ва қирғиз версиялари бир-биридан фарқланади, шунингдек қирғиз варианти асосий бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек, «Бир Дунё» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 15 февралда парламент спикери Талант Мамитовга мурожаат йўллади. Унда ҳуқуқ ҳимоячилари кенгашнинг аъзолари ва «радикал гуруҳларнинг вакиллари» лойиҳага қўпол ва демократияга қарши бўлган моддаларни қўшганини билдиришган.

Мурожаатда ҳуқуқ ҳимоячилари Мамитовни Конституциянинг янги лойиҳасини қабул қилишга шошилмай, «муваффақиятли ривожланган давлатларнинг тажрибасидаги янги Конституция қабул қилиш принципларини ҳисобга олишга» чақиришган.