«7-канал» телеканал 15 февралда Қирғизистоннинг Истанбулдаги собиқ элчиси Эркин Сопоковнинг тергови акс этган 2 дақиқалик видеони ижтимоий тармоқларига жойлади.
Шунингдек мазкур лавҳага асосланган сюжет телеканалдан ҳам намойиш қилинган.
Видеода Сопоков Аеркен Саймаити суриштирувчи журналист Али Токтакуновга 50 минг доллар тўлаб берган деб айтади. Бу видео МХДҚ олиб борган сўроқ вақтида олинган.
2020 йилнинг июнь ойининг бошида МХДҚ Сопоковнинг ва яна бир гувоҳнинг кўрсатмасига таяниб, Саймаити Али Токтакуновга тайёрлаган материали учун 100 минг доллар тўлаб берган деб билдирган. Бироқ МХДҚда гувоҳларнинг кўрсатмаларини тасдиқловчи ҳеч бир далили бўлмаган.
Сопоковнинг версияси бўйича, пул Токтакуновга «Хабибулла Абдукадирдан ОАВлари орқали қарзини ундириб олиш учун» берилган.
*Али Токтакунов Қирғизистон чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақида суриштирув қилган. Саймаити Токтакуновнинг маълумотчиси бўлган, сабаби у пулларни ҳалоллаш билан шуғулланган. Саймаити журналистга мазкур маблағни ўлкадан чиқариб кетишга божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг алоқаси борлигини исботлаган ҳужжатларни берган.
Эркин Сопоков — Аеркен Саймаити Истанбулда ўлдирилган вақтда Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консули бўлган. Саймаити отиб ўлдирилган кафе яқинида Сопоковнинг машинаси топилган эди.
Қирғиз дипломатия миссияси аввалига бу уларнинг автомашинаси эканини инкор қилиб, кейин тан олишган. Бироқ Сопоков автомашинаси қандай қилиб Саймаити ўлдирилган жойга яқин турганини тушунмаганини билдирган. Кейинчалик “Умут 2020» ҳаракатининг фаоллари Сопоков билан Саймаити таниш эканини бирга тушган суратлари орқали исботлаб беришган. Саймаити билан яна бошқа қирғиз амалдорларини ва сиёсатчиларини алоқаси борлиги маълум бўлди.
Саймаитининг ўлимидан кейин Сопоков ишдан четлатилиб, унга нисбатан уч жиноий иш очилиб, қамоққа олинган. У терговга кўмаклашиб, 2020 йилнинг 24 июлида 300 минг сом жарима тўлаб, озодликка чиққан.
Али Токтакунов нима деди?
Суриштирувчи журналистнинг ўзи пул олгани ҳақидаги маълумотни инкор қилиб, Сопоковнинг сўзларида «бир грамм ҳам ҳақиқат йўқ» эканини айтди. У президент Садир Жапаровга ўтган ҳафтанинг якшанба кунидаги тинчлик юришида «Халқни ёки Райимни танланг» деган талаб қўйилиб, президент кўп куттирмай жавоб бериб, ким томонда эканини кўрсатиб қўйганини ҳам қўшимча қилди.
«Кеча КТРК коррупцияга қарши юришни дискредитациялаган сюжет чиқарган. Бугун ҳукуматга қарашли 7-канал интернет саҳифалари орқали Сооронбай Жээнбеков вақтида уюштирилиб, Жогорку Кенеш орқали тарқатилган провокацияни олиб чиқди. У «Саймаити Алига пул берганмиш» деган қоралаш. Ёлғон, 1 грамм далили йўқлиги учун вақтида унга халқ ишонмаган. Айбсизлик презумпциясини бузгани учун МХДҚ, Жогорку Кенеш танқидга учраган.
Нима учун қамоқдаги Сопоковдан менга қарши ёлғон кўрсатма олишган? Сабаби ўша вақтдаги ҳукумат ўғри-кланнинг асосий адвокати эди. Бугун Матраимовнинг «адвокати» алмашибди», — деб ёзди у фейсбук саҳифасига.
Суриштирувчи журналист мазкур видеони қайта эълон қилишга Садир Жапаров «буйруқ берди» деб ҳисоблайди.
«Сабаби, бу махсус хизмат томонидан олинган, терговнинг видеоси. У битмасдан терговнинг материаллари буйруқсиз ташқарига чиқмайди. Бу нимадан далолат? Ўғри клан билан беркинмачоқ ўйнаб, коррупционер «Райимни қамайман» деган ваъдасидан қайтгани учун Жапаровнинг рейтинги кескин тушди», — деб таъкидлади Токтакунов.
Шунингдек журналист бунинг ортидан жосуслик қилиб, учрашувлари суратга олинаётганини билдирди. Бундан ташқари, Садир Жапаровни қўллаб келган фейк аккаунтлар билан ижтимоий тармоқдаги ботлар унга нисбатан қоралашни ошкора кучайтирганини таъкидлайди.
«Жапаров октябрда «Алига раҳмат айтиш керак, журналистлар очган бирорта ҳам коррупция ишлари қаровсиз қолмайди» деган эди. Бу ваъдаси ҳам сўзлигича қолмоқда. Чегара масаласини ҳал қилиш, нархларни назорат қилиш, коррупцияга қарши курашиш билан шуғулланиш ўрнига Садир Жапаровнинг ҳукумати суриштирувчи журналистларга эргашмоқда. Аввалги ҳукумат вақтидагидай менга таъқиб бошланди. Менинг ва оиламга хавф борлигини инкор қилмайман. Бироқ антикоррупция текширувлар тўхтамайди!» — де билдирди Токтакунов.
*Бу вақтгача божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни суд коррупция моддаси бўйича айбдор деб атаб, 260 минг сом жарима солган. Шунингдек унинг мулки ва банкдаги ҳисоблари ҳибсдан чиқарилган.
14 февралда Бишкекда 500дан ортиқ қирғизистонликлар «Адолат учун» тинчлик маршига чиққан. Улар Райимбек Матраимовга нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози бўлишган. Шу куни юришга қатнашганлар президентга мурожаат қилиб, божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қамайман деган ваъдасини эслатишди.
КТРК ҳам тинчлик маршини ёритган, унга тегишли «Ала-Тоо 24» каналининг YouTube саҳифасига ижтимоий ҳолатни «ўнг-сўл» қилаётган митингларга бағишланган уч видео бир вақтда жойланган.
Бир сюжетда шаҳар яшовчилари майдонга йиғилганлар фақатгина Валентин кунини нишонлашга йиғилганлар деб айтишган. Умумий икки сота давом этган икки кўрсатувда бошловчи Расул Багишбаев кўрсатувнинг меҳмонлари билан «ҳукуматни босиб олиш ҳаракати ортида кимлар борлигини» ва тинчлик учрашувларини тақиқлашнинг «заруратини» муҳокама қилган.
«7 канал» кимники?
«7 канал»га 2010 йили Жалолободда МХДҚнинг амалдаги раҳбари Камчибек Ташиев асос солган. ОАВларнинг маълумотига кўра, Ташиев 2012 йили ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилганликда айблангандан кейин телеканални Икрам Илмияновнинг атрофидаги одамларга сотган.
Илмиянов Алмазбек Атамбаевнинг собиқ ҳайдовчиси, яқин сафдоши ва маслаҳатчиси бўлган. Депутат Жанар Акаев Атамбаевнинг вақтида парламентни Илмиянов «бошқарган» деб айтган.
«7 канал» «Апрель» телеканали каби собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдори Фарид Ниязов бошқарган «Апрель» фондига тегишли. 2019 йили «7 канал»нинг мулки собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг иши асосида қамоққа олинган, унинг ичида «Апрель» телеканали ва «Медиафорум» ҳиссадорлик жамиятининг ҳам мулклари бор.
2020 йилнинг 8 январида «Апрель» «7-канал»ни каналнинг собиқ эгаси Майрамкүл Мамбеталиева бошчилигидаги рейдер гуруҳи босиб олишга ҳаракат қилаётганини маълум қилган. Мамбеталиева сотиб-олиш-сотиш шартномасидаги унинг имзоси яроқсиз эканини, каналнинг сотилгани ҳақида хабари йўқлигини билдирган.
Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, «7 канал»нинг асосчиси Камчибек Ташиевнинг туғишгани Казибек Ташиев ҳисобланади. Телеканалнинг директори Залкар Анарбаев.
Октябрь воқеаларидан кейин ҳукуматга келган Садир Жапаров кўп мурожаатларини мана шу «7-канал» орқали берган. Шунингдек президентлик сайловида Жапаров ташвиқот материалларнинг деярли кўпини мана шу канал орқали чиқарган. Президентнинг инаугурациясида «7-канал»нинг етакчиси ташкилий гуруҳга кирган.