Охирги суткада коронавирус юқтиран икки киши вафот этиб, янги 48 ҳолат қайд этилди

261

Республика штабдан 16-февралда коронавируснинг янги 48 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳри — 17;
  • Чуй вилояти — 12;
  • Иссиқкўл вилоятида — 10;
  • Норин вилоятида — 2;
  • Талас вилояти — 3;
  • Ўш вилояти — 2.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 85 564га етди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкекда рўйхатга олинди — 28 714. Чуй вилоятида — 12 831, Ўш вилоятида — 8 365, Жалолободда — 9 980, Иссиқкўлда — 7 436, Ўш шаҳрида — 5 608, Баткенда — 7 199, Норин вилоятида — 2 419 ва Талас вилоятида — 2 604 ҳолат аниқланди.

Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 603.

Шунингдек, бир кеча-кундузда 85 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 31, Чуй вилоятида — 20, Жалолободда — 1, Ўш вилоятида — 3, Ўш шаҳрида — 2, иссиқкўл вилоятида — 17, Талас виляотида — 3, Норин вилоятида — 3, Баткен вилоятида — 2 бемор соғайди.

Ўлка бўйичач умумий 82 391 бемор касалхоналардан чиқарилди. Шифохоналарда 420 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 29 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 372 киши даволанмоқда.

Бир суткада Чуй вилоятида ва Бишкек шаҳрида биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Бу билан Қирғизистонда ўлим ҳолати 1 444га етди.

Бундан ташқари, ўлка бўйича коронавирус юқтирган тиббиёт ходимлари аниқланмади. Бир суткада уч ходим соғайди. Бу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 196га етиб, улардан 4 121 ходим соғайди.