«Мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур қилишди». Блогер Юлия Барабина Қирғизистондан чиқиб кетди

314

Блогер Юлия Барабина 15-февралда Қирғизистондан чиқиб кетганини хабар қилди. Бу ҳақда у Kaktus.media нашрига билдирди.

«Мени Қирғизистондан кетишга мажбур қилишди десам бўлади. Асоссиз тинтув, жосуслик, эишитиш, адвокатсиз сўроқ қилиш. Бошида муассаса адашиб қолди, текширади деб умид қилган эдим, бироқ умидим эрта ўчди», — деди у.

Махсус хизматнинг таъқиби

Унинг фикрича, тергов фойдаланувчиларнинг ноқонуний чақириқлари унга тегишли эмас, Мээрим Асанова ёки унинг турмуш ўртоғиники эмаслигини дарров билган, бироқ бу «оғизни ёпиб, қўрқитиб, тинтиб, олиб қўйиш» учун бугунги ҳукуматга фойдали бўлган.

Барабина «айрим сиёсатчиларга қарши курашиш учун қурол бўлиб қолишини» тушунгани учун кийим-кечакларини йиғиб кетиб қолганини айтди. у чет ўлкага доимий яшаш учун кетишни ва бошпана сўрашни режалаштирмаганини, бироқ шунга мажбур қилишганини таъкидлайди.

Барабинанинг айтишича, у Қирғизистонга унинг ҳаёти ва ижодига хавф бўлмагандагина қайтиб келади.

«Мен Қирғизистонни севаман, ҳозирдан соғина бошладим. Мен ҳеч кимни ўлдирмадим, ҳеч нарса ўғирламадим, ноқонуний йўл билан тендерларда фойда кўрмадим ва майдонда халққа ўқ отмадим. Халқаро валюта фондининг ковидга қарши ҳаракатларига дейилган пулларни олтин унитазларга сарфламадим. Вақт шуни тақозо қилди, Жээнбековни инаугурацияга чақириб, прокуратура Матраимовларга нисбатан барча саволларни ёпди, Бакиевларни бирортасини ҳам жавобгарликка тортайин демади. Бироқ блогерларни сўроққа чақиришмоқда», — деб айтди у.

Тинтувлар қандай бўлди?

Kaktus.mediaнинг журналислари Барабинадан тинтиув ва сўроқлардан кейин ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида сўрашди.

«Ўзимни маънавий томондан зўрлангандай ҳис қилдим. Менинг постларимни остида қолдирилган бошқа фойдаланувчиларнинг изоҳлари асосида, мени амалдаги Конституция кафолатлаган фуқаровий ҳуқуқларидан маҳрум қилишди. [...] Мени номаълум одамлар олдида ечинтиргандай бўляпман. Шунингдек ижтмоий тармоқлардаги менинг шахсий саҳифамни олиб қўйишди, уларнинг орасида мени қариндошларим билан сўзлашганларим бор. Мени ҳаётимни ўғирлаб олишгандай ҳис қиляпман», — деб жавоб берди у.

Журналистлар блогердан тинтувда қандай жбуюмларини олиб кетишганини ҳам сўрашди.

«Матраимовга 260 минг сом жарима солишди, тинтув вақтида менинг 160 минг сом пулимни (дачамни сотишдан тушган), унчалик қиммат бўлмаган уяли телефонларимни ва эски икки ноутбукимни олиб кетишди. Қайтариб бермайдиган кўринади. Мен умуман амалдор бўлмаганман, менинг бор активим — 46 кв метрлик отамдан қолган квартира ва кичик икки машинам бор, уларнинг умумий қиймати 7 минг долларни ташкил қилади», — деб жавоб берган Барабина.

«Правдоруб.кг» лойиҳаси

Блогер «Правдоруб.кг» саҳифасига унинг муаллифлик лойиҳаси эканини, икки йил олдин Қирғизистоннинг сиёсати, иқтисоди ва ижтимоий ҳаётига бағишланган аналитик манбаа қатори тузилганини айтиб берган.

«Правдоруб.кг» ҳеч қачон таниқли бир партиянинг ёки сиёсатчининг жарчиси бўлмаган. Постларни ўрганиб чиқса, кимнингдир манфаатини ҳимоя қилади деган савол ўзидан ўзи йўқ бўлади. Блогнинг саҳифасида Атамбаевни ҳам, Жээнбековни ҳам, депутатлар билан Бакиев кланини ҳам танқид қилиб келганмиз. Матраимовнинг ҳам, УЖГнинг ҳам ошкор қилганмиз. Депутатлар томонидан таклиф қилинган бир қатор қонун лойиҳаларининг таҳминий сабаблари очиқланган», — деб билдирди блогер.

Унинг айтишича, блог унга ўзининг фикрини билдиришга, журналистик қаламини ўткир бўлишига имкон берган. Шунингдек, «ақлли журналистлар ёки юристлар» у ҳеч қачон зўравонликка чақириқ ташламаганини ва миллатлар аро низони қўзғатмаганини тасдиқлаб беришади деб таъкидлаган.

«Менга нисбатан куч тизимларининг асосий гинаси саҳифадаги мақолаларга бошқа одамларнинг ёзган изоҳларига боғлиқ эканини сўроқ вақтида тушундим. Номаълум юзернинг постлари қонун доирасидан чиқиб кетгани, албатта баҳссиз», — деди Барабина.

Унинг айтишича, бу изоҳларни модерациялаган, «бироқ бир суткада 24 соат онлайн ўтира олмайди». Унинг таҳмини бўйича, провокатор фойдаланувчи янги йил байрамлари қизғин бўлган вақтда саҳифасига кириб, бир неча постнинг остига изоҳ қолдирган, бу билан МХДҚнинг судгача текширувига асос солган.

Блогер унинг остига «Правдорубка» Садир Жапаровнинг таржимаи ҳолига ва фаолиятига боғлиқ жиддий материалларнинг серияси эълон қилинганини таъкидлаган.

Барабинанинг айтишича, унинг блогига эълон қилинган маълумот – бу ОАВларнинг расмий маълумотлари ва давлат органларидан олинган умумий жамоатчилик маълумот.

«Лойиҳа машҳур бўлиб, томошабинларнинг сони ҳар ойда 100 мингдан ошиб қолганда, “Правдоруб”нинг почтасига бефарқ бўлмаган фуқаролар маълумот юбора бошлашган. Агар бу маълумотнинг факти бўлса, мен уни бироз стилин ўзгартиргандан кейин эълон қилар эдим. Сабаби Конституция бўйича ҳар бир одам маълумотни эркин излаб, олиб, сақлаб, фойдаланиб тарқата олади», — деди у.

Саҳифага ҳомийлик қилиш ҳақидаги саволга блогер, бир ойда саҳифада олтидан ошмаган материал берилишини, шу сабаб у кўп одамга пул тўламаган.

«Бошида саҳифани тарғиб қилиш учун ўз маблағимдан 50 долларга яқин сарфладим. Кейин ижтимоий тармоқ сиёсий саҳифаларни очишга ва уларни тижорий йўл билан ривожлантиришга чеклов қўйди», — деб айтган у.

Kaktus.media нашрининг журналистлари Барабина атамбаевчи ташвиқотчи ва тролл деган мишмишларга нима деб жавоб қатаришни сўрашган.

У журналист ва пиарщик бўлиб ишлаганини, гиёҳванд моддаларга қарши ва ижтимоий дастурларни йиғиб, турли ОАВда ишлаганини айтган.

«Мени 2011-йилдан 2017-йилгача КСДПнинг маълумотларни қўллаб-қувватлаш мутахассиси қатори чақиришгани сир эмас. Менда ростдан ҳам Атамбаевга ва унинг жамоасининг кўплаган аъзоларига маълум бир ёқимли ҳислар бор, бироқ уларда ҳам критик баҳолаш йўқ эмас. Менда аввалгидай бирор бир сиёсий арбобга ишонч йўқ. Унинг кадр сиёсатидан ташқари жиддий хатоларидан бири бу ОАВларни судга бериш бўлган», — деб айтди у.

Блогер сайловда Сегизбаевнинг штабида ишламаганини, бироқ штаб ходимлари билишини ва мухолифатни очиқ қўллаганини тушунтиради.

«Менинг шахсий саҳифамда Сегизбаевни, Сооронкуловани, Асановни ва бошқа сиёсатчиларнинг бирлашиши Жапаровга қарши мукаммал рақиб бўла олиш ҳақида бор. [...] Бироқ, медиа муҳитини тозалаш биринчи блогерлардан бошланиши ҳаёлимга ҳам келмабди», — дейди у.

Барабина декабрь ва январь ойининг бошида «қамаш ва таъқиб» бошланишини олдиндан айтганини таъкидлайди.

Сўроқлар ва тинтувлар

3-февралда МХДҚнинг ходимлари блогер Юлия Барабина ва муддатсиз президентлик сайловида Абдил Сегизбаевнинг сайлов штабида ишлаган Мээрим Асанова билан Нурзада Токтогулованинг уйларини тинтув қилган.

Тинтувдан кейин Барабинани, Токтогуловани ва Асанованинг турмуш ўртоғини МХДҚга сўроққа олиб кетишган. Асанованинг куёви ҳам Сегизбаевнинг сайлов штабида ишлаган.

ОАВларининг маълумотига кўра, Барабина 8 соатдан ортиқ сўроқда бўлган. Мээрим Асанова сўроққа эртаси куни, 4-февралда чақирилган.

Тинтувнинг сабаби журналист Канат Каниметов Facebook саҳифасига МХДҚ ходимлари келтирилган илтимоси ҳақида Биринчи май туман судининг қарорини эълон қилингандан кейин маълум бўлган.

Унда маҳсус хизмат Барабина, Асанова ва унинг турмуш ўртоғи фейсбукдаги Правдоруб.кг гуруҳига «миллатлар аро ва ҳудудлар аро низони қўзғаган провокацион материалларни эълон қилишган ва фуқароларни зўравонлик ҳаракатларига ундаган» деб кўрсатишган.

Қарорда терговчининг «иш материалларига тегишли буюмлар, ҳужжатлар ва электрон олиб юрувчилар бузулиб ёки йўқ қилиниши мумкин» деган хавф сабаб тинтув олиб бориш зарур эканлиги айтилган.

Бунга «Медиа Полиси Иститути» ташкилотининг юристлари суд қарорининг ўзида қонунбузарлик бор деб билдиришган. Штаб ходимларига нисбатан қўзғалган жиноий ишлар ўйлаб топилган деб баҳо беришган.

«Пиар-хизматининг вакилларига нисбатан қўзғалган бу жиноий ишлари, ҳозирда машҳур бўлган маълумотларни олиб қарасак, бир вақтлардаги Автандил Жоробековнинг иши каби ҳаёлдан чиқарилган, амалдаги ҳукуматнинг рақибларига ишлагани учун одамларни таъқиб қилиш, аниқроғи, уларга ноқулай йўналишда ўйланганлиги учун жирканч кўринмоқда», — деб таъкидланган билдирувда.