«Боласини қутқараман деб». Таласда она-бола сувга чўкиб ҳалок бўлди

313

Талас вилоятининг Орол қишлоғида 14 февраль куни она-бола сувга чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Талас ВИИБидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 4 ёшдаги бола кўлнинг устида сирпанчиқ учган. Тасодифан муз ёрилиб, бола сувга чўкиб кетган. Онаси ўғлини қутқараман деб сувга тушиб, натижада иккиси ҳам чўкиб ўлган.

Ўғлининг жасадини отаси топиб чиққан. Аёлнинг жасадини эса ФҲВдан жалб қилинган тўрт қутқарувчи сувдан чиқаришган.

«Бола олдин ҳам кўл устида сирпанар экан. Кун ичиб қолгани сабаб муз эриб қолган», — деди матбуот котиби Динара Сарногоева.

Милициядан воқеа бўйича текширув ишлари бораётганини билдиришди.

Ўтган йилнинг 14 сентябрида Ўш вилоятидаги Ўш — Попон — Кожокелен йўлида икки машина тўқнашиб, биринчи машина Оқбура дарёсига тушиб кетган.

Сувга тушиб кетган машинанинг ҳайдовчиси сакрашга улгуриб қолган, машинада кетаётган 64 ёшли қария билан тўрт ёшдаги набира машина билан дарёга қулаган. Тўрт кундан кейин 64 ёшли кишининг жасади топилган.

Боланинг жасадини 28 сентябрда Россияда муҳожир бўлиб ишлаб юрган онаси келиб топган.