Президент Жапаров коронавирусдан вафот этган миллиардер Алижан Ибрагимовнинг ўғли Шухрат Ибрагимов билан учрашди. Бу маълумотни давлат раҳбарининг матбуот котиби Галина Байтерек тасдиқлади.
Байтерекнинг айтишича, Шухрат Ибрагимовни инвестор сифатида кўриб учрашув ўтказган. Учрашувда собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов ҳам бўлган.
«Президент инвестиция жалб қилиш мақсадида узлуксиз учрашувларни ўтказмоқда. Бугун Қозоғистондан келган инвестор Шухрат Ибрагимов билан учрашув бўлди. У билан бирга Ўмурбек Бабанов ҳам келди. Бу танишув учрашуви бўлди, бу ерда ишнинг перспективалари муҳокама қилинди», — деб тушунтирди Галина Байтерек.
Алижан Ибрагимов ким?
Ибрагимов 1953 йили Ўзбек ССРининг Фарғона вилоятида туғилган. Кейинчалик унинг оиласи Тоқмоқ шаҳрига кўчиб келган. Бироқ туғилганидан бошлаб Тоқмоқ шаҳрида яшаган.
У Eurasian Resources Group (ERG) компаниялар гуруҳининг асосчиларидан бири. ERG табиий ресурсларни қазиш ва ишлатиш йўналишида иш олиб боради ва тўрт қитъанинг 14 давлатида ишлаб чиқариш лойиҳалари бор. Марҳум компанияни тузганларнинг бири бўлган ва компаниялар гуруҳининг 20% акциясига эгалик қилган.
Forbes.kz нашрининг маълумотига кўра, Ибрагимов 2020 йили топ-5 энг бой қозоқ бизнесменларининг рўйхатига кирган. «Forbes» нашри Ибрагимовнинг бойлиги 2020 йилнинг октябрига кўра 900 млн долларни тузганини ёзган.
Бироқ Евроосиё ҳудуди сиртида Ибрагимов ва унинг ҳамкорлари бир қатор суриштирувлар билан шов-шувли жанжалларнинг фигурантлари бўлишган. «Важные истории» ва OCCRP нашрининг суриштирувида Алижан Ибрагимов ва унинг ҳамкорлари Патох Шодиев ва Александр Машкевич коррупция ва ўзларига тегишли авиаташув билан шуғулланган компанияларнинг бирини ёрдами билан пулни яширишда айбланишган. Буларнинг авибизнесининг яна бир қисми Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозин иштирокидаги коррупция можаросида «номи тилга олинган».
Бундан ташқари, Financial Timesнинг маълумотига кўра, ФБР ERGнинг Жанубий Африкасида ишлаб юриб вафот этган топ-менежерларнинг ўлимига қизиққан. Уларнинг ўлимигача уларга Буюк Британиянинг ҳукуматига қарашли Йирик миқдордаги моддий товламачиликларга қарши курашиш бўйича хизматнинг вакилларига боғлиқ, менежерлар Африкада товламачилик, пора олиш ва коррупция ишлари бўйича гувоҳ бўлишгани эҳтимол.
Қирғизистонда ва Қозоғистонда марҳумнинг қонунбузарликка боғлиқ расмий жанжаллари бўлмаган. Бироқ Ибрагимовни, Шодиев ва Машкевичнинг фамилиялари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг фамилиясига боғлиқ ишларда бевосита айтилган эди. Атамбаев пойтахтдаги ИEМни кўмир билан таъминлаган «Прогресс Компани» МЧЖ ва «Рассвет Компани» МЧЖ компаниялари билан боғлиқ деб айбланган. Икки компаниянинг ҳам кўмир олиб келиши ERG гуруҳига кирган «Шубаркол комир» ҳиссадорлик жамиятининг кўмир конидан бўлган.