Президент Садир Жапаров «Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида Бозорқўрғон шаҳрини ташкил қилиш» ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Қонун 2021 йилнинг 20 январида Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган.
Бу қонунда Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон тумани базасида маъмурий-ҳудудий бирлик қатори шаҳар тузиш таклиф қилинган.
Ҳудудий бирликка Жети-Кошкон, Бешбодом, Бозорқўрғон қишлоқлари, Қўрғон қишлоғининг Ак-Тайлак-Ата-1.2, Бобур-1.2, Энасой ва Сойқўрғон аҳоли пунктлари, шунингдек Кенеш қишлоқ ҳудудининг Совет, Аук қишлоқлари билан Қизил ва Ўртасой аҳоли пунктлари киради.
Қонун расмий эълон қилинган кундан ўн кун ўтиб кучга киради.
Қирғизистонда умумий 31 шаҳар бор. Уларнинг орасида республика аҳамиятидаги 2 шаҳар, 12 та вилоят аҳамиятидаги шаҳар ва 17 та туман аҳамиятидаги шаҳарлар.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов