Матраимовлар оиласининг журналистларга қарши даъвоси бўйича 3-февралга белгиланган суд бу сафар ҳам номаълум муддатга жилдирилди.
Суд Матраимовларнинг коррупция схемасига алоқаси бўйича журналистик текширувдаги маълумотларни ёритишни тақиқлаган илтимосини инкор қилган. Матраимовларнинг юристлари бу қарор устидан шикоят қилишлари айтилган. Шу сабаб ишнинг ўзаги бўйича суд текширувлари тўхтатилди.
Собиқ божхоначи ва журналистик текширувларнинг фигуранти Райимбек Матраимовнинг ва аёли Уулкан Сулайманованинг (олдин Тургунова бўлган) адвокати Татьяна Карыжинская 1-февралда Свердлов туман судига мурожаат қилиб, текширувдаги айрим фразаларни ОАВлари орқали тарқатишни тақиқлашни сўраган.
Бироқ судья Жилдиз Ибраимова Матраимовларнинг илтимосини қаноатлантирмаган. Шу сабаб собиқ божхоначининг юристлари бу қарордан Бишкек шаҳар судига шикоят қилишлари маълум бўлди.
«Клооп»нинг адвокати Фатима Якупбаева Матраимовларнинг вакилларини ҳаракатини «ишни атайлаб чўздириш» деб атади.
«Улар бир йил олдин ҳам шундай илтимос билан чиқишган, кейинчалик бундан бош тортишган […] Бундай илтимосни қаноатлантирилмаслиги судда қаралиши мумкин. Шу сабаб ҳам суд ишнинг маъноси бўйича текширувни тўхтатди», — деди Якупбаева.
У собиқ божхоначининг адвокатларини шикоятини қаралиши бир ойга ёки ундан узоқ вақтга чўзилиши мумкин деди.
Текширувчи журналист Али Токтакунов Матраимовлар судни «шоуга айлантиришмоқда» деб ҳисоблайди. Сабаби Матраимовлар журналистларни судга берганига бир йилдан ортиқ вақт ўтса ҳам суд мажлиси деярли бўлмаган.
«Иш бўйича бирорта ҳам суд бўлмади. Доим жилиб келади. Бунга ана шу Матраимовлар сабабчи [...] Матраимовлар 3 йилми, 5 йилми билмадим қанча вақт, нима бўлганда ҳам суд жараёни вақтида улар ҳақида бир оғиз ҳам гапирмаслигимизни таъминлашга ҳаракат қилишмоқда. Бу билан улар Матраимовлар ҳақида бирорта маълумот чиқмаслигини, оғзимиз ёпилиб қолишини исташади», — деди Токтакунов.
ОАВларги қарши даъво
Матраимовлар 2019-йилнинг декабрь ойининг ярмида «Азаттык», «Клооп», 24.kg нашлари ва журналист Али Токтакуновни судга берган. Улар журналистларни оиласининг номуси ва тадбиркорлик мавқейига путур етказди деб айблашмоқда. Олдин улар «Азаттык»дан 22,5 млн сом, 24.kgдан 15 млн сом, «Клооп»дан 12,5 млн сом ва Токтакуновдан 10 млн сом товон талаб қилишган.
Суриштирувга қатнашмаган, фақатгина ўз баёнотини чиқарган 24.kg нашри билан Матраимовлар даъво талабларини қисман қайтариб олишга келишишган. 24.kg бу ишда жавобгар қатори қаралаётгани билан Матраимовлар энди улардан компенсация талаб қилмайди ва суд бу илтимосни қаноатлантирган.
Шундай қилиб, Матраимовлар ОАВларидан талаб қилган ҳуннинг умумий миқдори 45 млн сомни ташқкил қилади.
«Чегарасиз мухбирлар» (RSF) халқаро ташкилоти ОАВларни ҳимоя қилувчи билдирув билан чиққан. RSF даъвони «кулгили» деб атаб, Свердлов туман судини буни инкор қилишга чақирган.
Суд мажлиси кўп марта жилдирилиб, шу сабаб даъво ҳамон қаралмаган. 15-январга белгиланган охирги суд мажлиси Матраимовларнинг адвокати Уулкан Тургунова фамилиясини Сулаймановага ўзгартиргани ҳақидаги гувоҳномани унутиб қўйгани сабаб ўтмай қолган.