Қамоққа олинган МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаевнинг вакили Мээрим Асанова 3-февраль куни эрталаб МХДҚнинг ходимлари келиб кетганини фейсбукка ёзди.
«Аппаратларимни ҳаммасини олиб, тинтув ўтказишди, турмуш ўртоғимни эса МХДҚга сўроққа олиб кетишди», — деб хабар қилди у.
Асанова «бу ўзбилармонликни» Абдил Сегизбаевнинг штабида ишлагани билан боғлади.
Бу бўйича МХДҚ ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Сегизбаев билан Жапаровнинг можароси
Президентликка номзод Абдил Сегизбаев 30-декабрда ўтган дебатда Садир Жапаров қочқин президент Курманбек Бакиевнинг оиласи билан алоқада бўлиши мумкинлигини айтиб, унга бир қанча саволлар берган.
Сегизбаевнинг вакили Айжан Мусаева 2021-йилнинг 5-январида Жапаровнинг солиқлари бўйича маълумот беришни сўраб Солиқ хизматига мурожаат юборган.
Бу маълумотни сўрашга номзоднинг сайлов фондига тушган 15 млн сом «шахсий маблағи» сабаб бўлган. Бироқ бу 15 млн сомнинг солиғи тўкилган-тўкилмагани бўйича маълумот ҳозирча очиқланмади.
Сегизбаев 25-январда Алмамбет Шикмаматов ва бошқа одамларнинг аризаси асосида «Лавозимни суистеъмол қилишдада» гумон қилиниб қўлга олинган.
Мурожаатда Сегизбаев МХДҚнинг етакчиси бўлганда ноқонуний ишларга аралашган деб билдирган. Бунинг орасида «Белизгейт» иши бўйича лавозимдан фойдаланган деб билдиришган.
Бишкекнинг Биринчи май туман суди 27-январда Сегизбаевнинг эҳтиёт чорасини аниқлаган. Суднинг қарорига кўра, Сегизбаев судгача бўлган текширув асосида 25-мартгача МХДҚнинг ТИЗОсида бўлади. Сегизбаевнинг адвокати бу қарорни ноқонуний деб сифатлаб, шикоят қилишга ҳаракат қилгани билан фойдасиз бўлган.
Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, Сегизбаев парламент депутатлари Алмамбет Шикмаматовни, Ўмурбек Текебаевни ва собиқ бош прокурор Аида Саляновани жиноятларда айблаб, «уларни атайлаб халқ олдида ёмон кўрсатган».
Бош прокуратура тергов вақтида МХДҚ ва Ҳарбий прокуратура Сегизбаевнинг бу жиноятларга алоқаси борлиги бўйича далилларни олганини билдирган.
Абдил Сегизбаев аввалроқ «президентлик сайловига қатнашгандан кейин» унга нисбатан жиноий иш қўзғалишини билганини айтган. У қўлга олинишидан қўрқмаслигини ва фуқаровий позициясини яширмаслигини билдирган.