Қирғизистонда коронавируснинг янги 116 ҳолати рўйхатга олинди — умумий 84 762 ҳолат

261

Республика штаб 3-февралда Қирғизистонда коронавирус 116 кишида аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтириб олганлар орасида икки тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 54 (бир ходим);
  • Чуй вилоятида — 45 (бир ходим);
  • Иссиқкўл вилоятида — 11;
  • Ўш вилоятида — 5;
  • Баткен вилоятида — 1.

Шунингдек ўтган суткада коронавирусдан 130 бемор соғайди.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 55, Чуй вилоятида — 41, Иссиқкўл вилоятида — 20, Ўш ва Норин вилоятларидан тўрттадан, Ўш шаҳрида уч, Жалолобод вилоятида икки ва Баткен вилоятида бир бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Бундан ташқари, Бишкек шаҳрида COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 84 762га етди. Уларнинг орасидан 81 232 бемор соғайиб, 1 415 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 533 бемор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 32 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 646 бемор уй шароитида даволанмоқда.