Қозоғистон томони Садир Жапаровнинг сафарига тайёргарлик кўрмоқда

367

Қозоғистон президентининг «Акордо» матбуот хизмати 1 февралда қирғиз томоннинг ташаббуси билан Қирғизистоннинг янги тайинланган президенти Садир Жапаров билан Қозоғистон раҳбари Касим-Жомарт Токаев телефон орқали суҳбатлашди.

«Токаев инаугурация муваффақиятли ўтганини таъкидлаб, Садир Жапаровни Қирғизистоннинг президенти лавозимига тайинланиши билан яна бир бор қутлаб, қардош қирғиз халқининг бақувват турмуши ва ривожланиши йўлидаги масъулиятли миссиясида муваффақиятлар тилади», — деб билдирган қозоқ томон.

«Акордо»нинг маълумотига кўра, президентлар «қирғиз-қозоқ дўстлигининг, қўшничилик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамлаш» билан биргаликда ижобий иш олиб боришга тайёр.

Қирғизистон президентининг матбуот хизмати ҳам икки давлат раҳбарлари «коронавирус тарқалишига қарши курашиш» ва «савдо-иқтисодий, транспорт-транзит ҳамкорликни ривожлантириш» масалалари бўйича фикр алмашганини таъкидлади.

Жапаров Токаевга ва эл боши Нурсултан Назарбаевга табриклар учун миннатдорчилик билдирди.

Суҳбат давомида олдиндаги учрашувларнинг графиги, унинг ичида қирғиз лидерининг Қозоғистонга бўлган сафарига тайёргарлик кўриш масаласи қаралди.

Биринчи сафар

11 январда Қозоғистоннинг президенти Касим-Жомат Токаев телефон орқали суҳбатда Садир Жапаровни президентлик сайловидаги дастлабки ғалабаси билан табриклади.

«Касим-Жомарт Токаев [...] сайлов натижаси у таклиф қилган давлатчиликни мустаҳкамлаш ва Қирғизистоннинг барқарор ривожланишини таъминлаш дастурини бутун халқ қўллаганининг белгиси», – деб билдирган Токаевнинг матбуот хизмати.

Матбуот хизмати билдиришича, Токаев Жапаровни Қозоғистонга расмий иш сафари билан кетиб кетишга чақирган. Жапаров чақирувни қабул қилиб, унинг президент сифатида биринчи иш сафари қўшни Қозоғистонга бўлишини таъкидлаган.

Кейинчалик Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаров қасамёд қилгандан кейин биринчи иш сафарини Россиядан бошлашини билдирган.

Байтерек Жапаровни Россияда ҳеч ким кутмайди ва қабул қилишни истамайди деган маълумотни инкор қилган. «Янги сайланган президент Садир Жапаровнинг биринчи чет давлатларига иш сафари Россияга бўлиши ҳақиқат. Бу бўйича ишлар давом этмоқда. Россия томон билан биргаликда олдиндаги иш сафарининг куни ва давом этиши қаралмоқда. «Россия Садир Жапаровни қабул қилишга тайёр эмас» деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди», — деб билдирган Байтерек.

Шунингдек, Қирғизистон президентининг матбуот хизмати ҳам, Галина Байтерек ҳам Ақордонинг Жапаровни Қозоғистонга бўлган иш сафари ҳақидаги билдирувини инкор қилмаган.