МХДҚ президент аппаратининг ахборот хизматининг етакчисини қўлга олди

330

МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати президент аппаратининг матбуот  хизмати раҳбари Нургази Анаркулов қўлга олинганини маълум қилди.

Анаркулов катта миқдорда пул талаб қилишда гумон қилинмоқда.

«А.Н.С. лавозимидан фойдаланиб, моддий бойиш учун давлат хизмати раҳбарлигига номзодларнинг биридан муаммони ижобий томонга ҳал қилиш учун йирик миқдорда пул талаб қилган», — деб билдирди Коррупцияга қарши курашиш хизмати.

Миллий хавфсизлик хизмати Анаркуловга нисбатан судгача текширув ишини бошлади.

Нургази Анаркулов давлат сиёсат бўлимининг раҳбари бўлиб 2020-йилнинг октябрида тайинланган. Анаркуловнинг тайинланиши ҳақидаги фармонга Садир Жапаров 30-октябрда қўл қўйган. МСКнинг маълумотига кўра, Анаркулов МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиевнинг партиядоши бўлиб саналади — иккиси ҳам «Мекенчил» партиясидан.

Бундан ташқари, МСКнинг маълумоти бўйича Анаркулов 2010-йилдан бери «Майдан.kg» газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган ва парламент сайловида мазкур партиянинг рўйхатида 47-ўринда бўлган.