Сооронбай Жээнбеков Зилалиевнинг иши бўйича судга чиқарилди

261
Сооронбай Жээнбеков / Дуйшўнбек Зилалиев

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков собиқ вице-премьер-министр Дуйшўнбек Зилалиевнинг иши бўйича кўрсатма бериш учун Бишкек шаҳар судига чақирилди. Бу ҳақда Зилалиевнинг оқловчиси Таалайгул Токтакунова «Азаттык»қа билдирди.

Токтакунованинг айтишича, собиқ президент Зилалиевнинг «Оптима Банк»даги қутичасида миллионга яқин АҚШ доллар топилгани бўйича чақирилди.

«МХДҚ тергов олиб борганда Зилалиев «миллион доллар меники эмас, ўша вақтдаги президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг сайлов жараёнига бўлган пули эди» деб айтган. Бироқ Жээнбеков президент бўлгани сабаб уни ҳеч ким сўроқ қилмаган. МХДҚ ҳам «йўқ бу миллион доллар сеники» деган сабаб билан судга ўтказиб берган. Ҳозир собиқ президент бошқа фуқаролардай ҳуқуқ ва мажбуриятга эга», — деди Токтакунова.

Жээнбеков судга 28 январда чақирилган, бироқ у янги президент Садир Жапаровнинг инаугурациясига қатнашгани учун мажлисга келолмаган. Собиқ президент Бишкек шаҳар судига 3 февралга чақирилганини маълум қилди.

Жээнбековнинг адвокати Жиргалбек Бабаев қонун бўйича собиқ президент суд мажлисига боришга мажбур эмаслигини билдирди. Шунингдек у Жээнбековнинг бу ишга алоқаси йўқлигини қўшимча қилди.

«Биз расмий билдирамиз – Зилалиевнинг «банкдан олинган пул Жээнбековнинг сайловига тўпланиб, унинг ўзига топширилган» дегани ёлғон, ишга сиёсий сифат беришга қилган далолати», — деди Бабаев «Азаттык»қа.

Жээнбековнинг адвокати Зилалиев «Оптима Банк»даги сейф қутичани 2016 йилнинг июль ойида очиб, 2017 йили унинг муддати тугаганини айтди. Банкнинг ходимлари комиссия тузиб, қутини очиб, икки ҳафтадан кейин Зилалиев бу пулни олиб кетган деб билдирди Бабаев.

Дуйшўнбек Зилалиев 2018 йили декабрда «ноқонуний бойиш»да гумон қилиниб қўлга олинган. Амалдорнинг декларацияга кирмаган 1 млн доллар, квартиралар, офислари ва заргарлик буюмлари топилган. Шунингдек, Зилалиев ва унинг аёли расмий даромади оз бўлган.

2020 йилнинг 5 октябрида Бишкекнинг Биринчи май туман суди Зилалиевни айбдор деб топиб, уни тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилган. Шунингдек уни уч йиллик муддатгача давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган.

6 октябрда оммавий тартибсизлик ва Оқ уй босиб олингандан кейин Зилалиев тарафдорлари томонидан МХДҚнинг тергов изоляторидан бўшатилган. Бироқ Зилалиев бир ҳафтадан кейин қамоққа қайтарилган.