«Қотиллар». Бишкекда COVID-19дан вафот этганларнинг яқинлари митингга чиқди

267

25 январда Бишкекдаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси олдида COVID-19 касаллигидан вафот этганларнинг яқинлари митинг ўтказишди.

Йигирмадан ортиқ одам ўлкада пандемияга тайёргарлик кўрмаган COVID-19га қарши курашиш бўйича республика штабнинг вакилларини ва муассасанинг амалдорларини жазолашни талаб қилди.

Митингга чиққанлар нима деди?

Митингчиларнинг бири Ирискан Зулпукарованинг айтишича, ҳукумат коронавирусдан ўлганлар учун «кечирим сўрамаган». Унинг айтишича, айбдорлар ишини давом эттириб, коронавируснинг учинчи тўлқинига тайёргарлик кўришмоқда.

У соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев билан ўлканинг бош пульмонологи Талант Сооронбаевни ҳам жавобгарликка тортиш керак дейди.

«Биз адолат талаб қиламиз. Яқинларимизнинг ўлимига айбдорлар ва ўз вақтида тегишли чора кўрмаганлар жазолансин. Биз яхши врачларга ишлаш учун имкон берилиб, уларга босим ўтказишни тўхтатишни талаб қиламиз ”, — деб якунлади у.

Мадамин Каратаев эса Kaktus.media нашрига интервью бериб, лавзозимга ёпишиб олмаганини, ишдан кетишга тайёрлигини айтди. Бироқ у митингчиларни айбларини асоссиз деб атади, сабаби «пандемия ўчоғида» ишлаган.

«Нима учун, аниқроғи бировнинг «капризи» учун шундай бўлиши керак? Ўғри эканимни [мени] ким аниқлайди? Судми? «Қотил» деб ҳам айтишмоқда. Мен нима машина билан тепаладимми [кимнидир] ёки ўқ отдимми?» — деб ғазабланди у.

Амалдорлар ва пандемияга тайёргарликдаги хатолар учун жавобгарлик

Коронавирусга қарши курашиш бўйича давлат органлари билан муниципалитетнинг ишини текширган муассасалар аро комиссиянинг маълумотига кўра, COVID-19га қарши кураш асосида 14 жиноий иш қўзғалган.

Бироқ юқори лавозимларни эгаллаган амалдорларнинг ҳеч бири ТИЗОга киритилмаган ва бирорта одам ҳозирча судланмаган.

Фақатгина пандемия бошланган вақтда COVID-19га қарши курашиш Республика штабини бошқарган собиқ премьер Мухаммедкалий Абилгазиев ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхат ёзган. Финпол уни нима сабабдан чегарадан чиқишни тақиқлаган айтилмаган.

Бироқ Абилгазиевни пандемияга боғлиқ «Эътиборсизлик» ва «Коррупция» моддалари бўйича қўзғалган жиноий ишларнинг фигуранти экани маълум — жиноий ишлар жамоатчиликнинг мурожаатларидан кейин қўзғалган. Бу ишлар бўйича тергов қандай бораётганини Бош прокуратура айтмади.

Пандемияга тайёргарлик кўришда лоқайдлик ва лавозимни суиистеъмол қилиш бўйича гумон қилинаётган собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ҳозир уй қамоғида.

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков Чолпонбаевни ишдан 2020 йилнинг 1 апрелида бўшатган. Унга коронавирусни олдини олишга тегишли даражада тайёргарлик кўрмагани учун хавфсизлик кенгашининг таклифи асос бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбари ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини билдирган. Бироқ 2020 йилнинг февраль ойида COVID-19 касаллиги ўлкага тарқалмаслиги учун бошим билан жавоб бераман деб ваъда берган эди. Шунга қарамай, бир ойга етмаган вақтда юқтиришнинг биринчи ҳолатлари қайд этила бошлаган.

Бундан ташқари, COVID-19 билан курашувчи Республика штабнинг таркибига кирган ва мактаблар ёпилмайди, озиқ-овқат етишмовчилиги бўлади деб ваҳимага тушишга асос йўқ деб билдирган собиқ вице-премьер-министр Альтинай Ўмурбекова ҳам финполнинг сўроғига кириб чиққан. Бу вақтгача Хавфсизлик кенгаши Жээнбековга коронавирус билан курашишдаги хатоликлари учун Ўмурбековани Чолпонбаев билан бирга ишдан четлатишни таклиф қилган. Собиқ президент хавфсизлик кенгашининг таклифини қаноатлантирган.

2020 йилнинг ёз ойларида Ўмурбекова пандемия вақтида фармкомпанияларнинг манфаатини текшириш иши асосида Хитойдан келган гуманитар ёрдамни бўлиштириш масаласи бўйича ҳам сўроқ қилинган. У жиноий иш фигуранти бўлдими-йўқми ёки қамоққа олиндими ҳеч қандай маълумот айтилмаган.

Республика штабнинг маълумотига кўра, 2021 йилнинг 25 январига кўра Қирғизистонда 1401 одам коронавирусдан вафот этган. Умумий 83 971 COVID-19 юқтирган ёки пневмонияга чалинган ҳолат қайд этилган. 80 025 бемор соғайган.