Боткен: Икки ойдан бери дараксиз кетган аёлнинг жасади топилди

245
Аймактим Кожонова

Икки ойдан бери бедарак йўқолган Баткен шаҳрининг 45 ёшдаги яшовчиси Аймактим Кожонованинг жасади 24 январда топилди. Бу ҳақда «Клооп»га Баткен ВИИБнинг матбуот котиби Нурлан Шайбек ўғли билдирди.

«Бедарак йўқолган Аймактим Кожонованинг жасади ўзи яшаган уйдан 200 метр узоқдаги тиканзордан топилган. Мазкур факт Баткен ШИИБни маълумотларнинг электрон журналига рўйхатга олинган», — деб билдирди Баткен ВИИБдан.

Бу бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Кожонова турмуш ўртоғи билан 17 ёшдаги қизини турмушга узатгани учун Баткен ШИИБга ўтган йилнинг 20 ноябрида сўроқ берган. Орадан уч кун ўтгандан кейин Кожонованинг яқинлари уни бедарак йўқолганини айтиб милицияга мурожаат қилишган.

Баткеннинг милицияси сўроқ вақтида Кожоновага «ҳеч қандай босим бўлмаганини» билдирган.

Ҳукуматнинг Баткендаги вакили Жанибек Жалалов бу ишни шахсий назоратига олиб, ўлка бўйича ва қўшни Тожикистон билан Ўзбекистонда ҳам қидириш бўйича маълумотнома берилганини айтган.

Кожонованинг ортида олти боласи ва куёви қолди.

Муаллиф: Айнура Султанова