Республика штаб 24 январда ўлкада коронавируснинг янги 104 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Янги қайд этилганларнинг орасида тўрт тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Чуй вилоятида — 43 (бир тиббиёт ходими);
- Бишкек шаҳрида — 35 (уч ходим);
- Иссиқкўл вилоятида — 13;
- Ўш шаҳрида — 5;
- Жалолобод вилоятида — 3;
- Норин вилоятида — 2;
- Ўш вилоятида — 1;
- Талас вилоятида — 1.
Ўтган суткада коронавирусдан соғайган беморларнинг сони 155ни ташкил қилди — унинг орасида уч тиббиёт ходими бор.
Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 59, Чуй вилоятида — 44, Иссиқкўл вилоятида — 25, Ўш шаҳрида саккиз, Жалолободда — олти, Баткен вилоятида беш, Ўш ва Норин вилоятларида тўрттадан бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.
Бундан ташқари, коронавирусдан Бишкек шаҳрида икки бемор вафот этган.
Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 83 900га етди. Уларнинг орасидан 79 927 бемор соғайиб, 1 400 киши вафот этган.
Бугунги кунда касалликдан 676 бемор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 33 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 967 одам уй шароитида даволанмоқда.