Президент аппаратининг матбуот хизмати Инаугурацияни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитаси 22 январдаги йиғинда Садир Жапаровнинг инаугурация дастурига бир қанча ўзгартишлар билан тўлиқлашлар киритганини маълум қилди.
Аниқ қандай ўзгаришлар билан тўлдиришлар киритилгани ҳақида ташкилий қўмитаси айтмаган. Бироқ матбуот хизматидан тегишли давлат органларининг етакчиларига коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча санитар-эпидемиологик талабларни таъминлаш вазифалари қўйилганини таъкидлашди.
Президентлик сайловида ғолиб бўлган Садир Жапаров инаугурациясига кетадиган харажатлар қисқартирилиб, ортиқча дабдабасиз ўтказишга қарор қилган. Аввалроқ Жапаровнинг хизматга киришиш маросимига камида 10 млн сом сарфланиши айтилган эди. Бу ҳақда 22 январда президент аппаратининг раҳбари Нургази Анаркулов айтган.
Президентлик сайловида ғолиб бўлган номзод Садир Жапаровнинг инаугурацияси 28 январда бўлади. Кўкрак нишони ва штандарт топшириш маросими Бишкекдаги Токтогул Сатилганов номидаги Миллий филармонияда ўтади.
Бишкекда 21 январь куни эрталаб «Ала-Арча» давлат резиденцияси билан филармонияни боғлаган Манас проспекти ёпилган эди.
Шу сабаб Бишкекнинг марказий кўчаларида йўл тирбандлиги кўпайиб, шаҳар яшовчиларининг норозилигига сабаб бўлган. Кейинчалик Патруль милициясидан Жапаровнинг инаугурациясига тайёргарлик кўрилмоқда деб тушунтирган.
Муассасадан айрим кўчалар кейинги кунлари ҳам тўсилишини қўшимча қилиб, шаҳарликлар ва Бишкекнинг меҳмонлари ҳаракатни режалаштириб олиши учун йўлларни ёпиш графигини эълон қилишга ваъда беришган.