Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 22 январдаги брифингда муассаса касалхоналар билан шифохоналарни қандай йўл билан оптимизация қилиш кераклигини айтди. Вазирлик тиббий муассасанинг маъмурий штатини қисқартирмоқчи. Бироқ вазир тиббиёт ходимларининг барчаси ўз ўрнида қолади деб билдирди. Муассаса оптимизацияни қандай амалга оширишини айтиб берамиз.
Бейшеналиев касалхоналарни оптимизация қилиш ҳукуматнинг «Соғлом халқ — ривожланган давлат» номли беш йиллик дастури асосида ўтишини айтди. Унга кўра, касалхоналар ҳудудий шифохоналар ва давлат санэпид назорат ҳудудий марказлари билан бирлаштирилади.
«Касалхоналардаги хизмат кўрсатишни ислоҳ қилиш халқаро ва муваффақиятли амалга ошган тажрибаларга таяниб, беморнинг манфаатига, аҳоли талабига асосланади, у дастлабки ва тиббий ва санитар ёрдам кўрсатишни кучайтиришга боғлиқ. Шунингдек кундузги стационар — қисқа муддатда ёрдам олувчи бўлимлар каби хизматлар амалга оширилади», — деб билдирди Соғлиқни сақлаш вазири.
Ҳозир қандай?
Вазирнинг маълумотига кўра, бугун ўлкада соғлиқни сақлашнинг 356 ташкилоти бор:
- 49 оилавий тиббий марказ,
- 17 оилавий шифокорлар гуруҳи,
- 135 стационар — уларнинг орасидан еттиси вилоят касалхоналарида,
- 40 ҳудудий касалхона,
- 29 умумий шифокорлар тажриба марказлари,
- 50 жамоат соғлиқни сақлаш ташкилотлари.
Бейшеналиев ҳудудий касалхоналар билан шифохоналарнинг деярли барчаси бир-бирига яқин жойлашгани билан уларнинг иши «самарали» эмаслигини таъкидлади.
У мисол қатори касалхонанинг бир мутахассисига ҳар куни 11 одам тўғри келишини таъкидлади. Меъёрга кўра, бир мутахассис бир кунда 20 беморни кўра олади — тор мутахассисликдаги врачлар «етарлича фойдалана олмайди».
Шунингдек, вазирлик маълумотига кўра, ҳудудий касалхоналарда фойдаланилган ускуналар Оилавий тиббий марказларда ҳам бор, шу сабаб лаборатория ва ташхис аппаратлари «тўлиқ» ишлатилмайди.
Бундан ташқари, касалхоналарда ёрдамчи персонал етишмайди, бироқ қишлоқ тиббий муассасаларида улар жуда кўп.
Қандай ишлар бажарилади?
Вазирлик олдини олиш, диагностика, клиник ва даволаш хизматлари «бир жойда» кўрсатилгандай қилиш режалаштирилаётганини айтди. Тиббий муассасаларни бирлаштириш иши давомида касалхоналарнинг маъмурий штати (бухгалтерлар, кассирлар ва ҳайдовчилар) қисқартирилади.
Бейшеналиев ҳозир тиббиёт ходимлари «етишмаётгани» сабаб, уларнинг ҳаммаси иш жойида қолади деб ваъда берди.
«16 минг тиббиёт ходими керак бўлса, ҳозир 13 минги бор. Уларнинг орасидан кўпи 1,5-2 ставкада ишлайди. Тор мутахассисликнинг кўплаган ходимлари бошқа шифокор ёки ўринбосар бўлиб кетишган. Оптимизация асосида бирорта ҳам ҳамшира ёки врач қисқартирилмайди. Улар ишини давом эттираверади, кейин уларга талаб катта бўлади», — дейди вазир.
Оптимизациялашга ҳудудий миқёсдаги 125 даволаш муассасаси ҳам дуч келади — улардан яна умумий шифокорлик тажрибадаги 43 марказ тузилади.
Шунингдек, 49 жамоат соғлиқни сақлаш ташкилоти 23 туманлараро касалликни олдини олиш ва давлат сенэпид назорат маркази қатори қисқаради.
Кутилаётган натижалар
Соғлиқни сақлаш вазири оптимизациянинг самарасини икки-уч ойдан кейин кўрин ниятида. Бирлаштиришнинг дастлабки босқичидан кейин муассаса 200-300 млн сом тежаб қолмоқчи. Бейшеналиев тежалган маблағларнинг ҳаммасини шу шифохоналардаги шароитларни яхшилашга сарфламоқчи.
Бундан ташқари, қуйидаги натижаларга етиш режаси ҳам бор:
- Узлуксиз амбулатор ва стационар хизмат кўрсатишга эришиш;
- Тиббий муассасаларнинг ва уларнинг хизмат кўрсатишларини аҳоли учун қулай қилиш;
- Кадрлар, молиявий манбаларни бўлинишини оптимизациялаш;
- Рентгенография каби диагностика хизматлари сифатини ва қулайлигини ошириш;
- Тиббий ускуналардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишга сарфланувчи маблағларни қисқартириш.
Янгилик киритишда дастлабки тиббий муассасаларга имтиёзлар берилади: касалхоналар, оилавий шифокорлар гуруҳи ва ФАПлар. Поликлиникаларда кундузги стационарларни очиш режалаштирилмоқда.
Энди туманлараро ва вилоят касалхоналари тузилиб, бу ерда тажрибали мутахассислар ёрдамида хизмат кўрсатилади. Ҳозир беморлар шундай хизматлар учун Ўш ёки Бишкекка бормоқда.
Бейшеналиевнинг айтишича, Чуй вилоятида ҳам мана шундай икки марказ бор. Улар Қораболта ва Тоқмоқ шаҳарларида жойлашиб, уларда яқин орадаги аҳоли даволанади.
«Уюшилган қайта йўналтирувчи тизим ёрдам кўрсатишнинг узлуксиз амалга ошишини таъминлаб, қанд касаллиги, юрак ишемияси каби сурункали касаллиги борларни назорат қилиш ишини яхшилайди», — деб ҳисоблайди вазир.
Бу нима учун керак?
Бейшеналиев 24.kg нашрига берган интервьюсида ўлканинг тиббий марказларини оптимизациялаш қарорини 37 йиллик иш тажрибасига таяниб, «шахсан ўзи» қабул қилганини қўшимча қилди.
«Пандемия вақтида беморлар касалхоналарга, оилавий шифокорлар марказига киролмай юрганини кўрдим. Уларни ҳар томонга «ҳайдашди». Кичик туман марказида 5 асосий врач бўлиб, ҳеч бири қўшимча койка-ўрин очолмайди. Шу сабаб менда режа пайдо бўлди, ўзимга шундай масъулиятни олдим», — деди вазир.
Унинг фикрича, бундай реформани «коронавирусни тахмин қилинган учинчи тўлқинини» ҳисобга олиб, тезроқ ўтказиш керак, касалхоналарни поликлиникалар билан бирлаштиргандан кейин фақатгина бош врач қўшимча ўринларни ташкил қилиш бўйича қарор қабул қилади.
Бейшеналиев ҳудудий туғруқхонадаги янги кўзёрган аёлни мисол келтирди — у шифохонадан чиққандан кейин оилавий шифокорларга ўзи қўнғироқ қилиб, туғруқни ўтиши ҳақида хабар бериб турган — шундай бўлса ҳам бир ёки икки ойдан кейин қўллов кўрсатилган.
Вазирнинг айтишича, бирлаштиришдан кейин кўзёрган аёлнинг картаси касалхонадан чиққандан кейин зудлик билан оилавий шифокорлар марказига берилиб, унга бир ёки икки кун ичида ёрдам берилади.
Унинг айтишича, қишлоқ жойидаги шифокорлар билан фуқароларнинг «98-99%” келажакдаги ислоҳотлардан хурсанд, бунга «иссиқ креслосидан маҳрум бўлган» норози.
«Булар соғлиқни сақлаш тизимини яхши билмаганлар. Олти ойдан кейин мен исботлаб бераман: биринчи ёрдам ва олдини олиш чоралари юқори даражада бўлади. Яшовчилар миннатдор бўлишади. Кафолат бераман», — деб билдирди Бейшеналиев.
Премьер-министр вазифасини бажарувчи Артём Новиков 22 январда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишини танқид қилиб, Бейшеналиевдан ўлкадаги соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар ўтказишни тезлаштиришни сўраган.
«Бугунги кунда биз кўриб турганимиздай, қабул қилинган чоралар кутилгандай муваффақиятли бўлмади. Шу сабаб оптималлаштириш масаласи Ҳукумат ишида комплекс турда қаралиши жуда муҳим», — деган Новиков.
Премьер-министр вазифасини бажарувчининг фикрича, оптимизациялашда рақамлаштиришни, соғлиқни сақлашнинг дастлабки звеносини «максимал қулайлигини» ва қирғизистонликларни шахсий суғуртасини ҳисобга олиш керак.
«Соғлиқни сақлаш тизимидаги ахлоқий иқлимни қайта тиклаш, шунингдек яқинларимиз учун объектив маълумотни, унинг орасида COVID-19га қарши вакциналарни рўйхатга олиш ва олиб келиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича объектив маълумотни етказиш муҳим», — деб таъкидлаган Новиков.