«Газпром Кыргызстан» ИЭМга газни 25%гача арзон беришга тайёр

312

Бишкекда 22 январда матбуо анжумани ўтиб, унда «Газпром Кыргызстан» ОҲЖ директорининг ўринбосари Арзимат Алдияров агар ИЭМнинг иши табиий газга ўтказилса, компания унга газни ҳозирги тарифдан 20-25% гача арзон беришга тайёрлигини билдирди. Компания иссиқлик маркази «газ билан яхши ишлайди» деб ишонтирди.

«Ҳукумат ИЭМга газни имтиёзли нархда бериш бўйича ташаббус киритди. Биз ўзимиз томондан дастлабки ҳисобларни бердик. Шунингдек, агар тариф ҳақида айтадиган бўлсак, биз газни ўзимиз сотиб олган нархдан паст қилиб беролмаймиз. Бироқ ИЭМга газни ҳозирги нархидан 20-25%га арзон бера оламиз», — деб билдирди у.

Алдияров сўзлашилаётган имтиёзлар биринчи навбатда «Электр станциялар» давлат компанияси учун деб тушунтирди.

Компаниянинг ўринбосари бу аҳоли учун тарифни ўзгаришига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълумлигини, бу кейинги муҳокама ва музокаларга йўл очишини таъкидлади.

Алдияровнинг маълумотига кўра, газнинг 1 кубометрининг ўз нарҳи 20 сомга тенг, аҳоли учун газнинг ҳозирги нархи 1 кубометри учун 17,8 сомни ташкил қилади. 2,2 сомлик тариф танқислиги «Газпром» томонидан субсидияланади.

Алдияров ИЭМни газга ўтказишнинг икки варианти борлигини ҳам қўшимча қилиб, бу масала ҳар куни ҳукумат ва Миллий энергохолдинг томонидан ишланаётганини таъкидлади. «Биринчиси — ИЭМ куз-қиш мавсумида фақат газ билан, баҳор-ёз фаслида кўмир билан ишлайди, унда эҳтиёж 395-400 млн кубометр деб баҳоланади. ИЭМ йил давомида газ билан ишлаганда эҳтиёт 515-520 млн кубометрни ташкил қилиши мумкин», — деди Алдияров.

Унинг маълумотига кўра, 1990 йиллари ИЭМ газ билан ишлаб, йилига 1 млрд кубометрдан ортиқ ишлатган.

Техник имкониятлар бор

«Газпром Кыргызстан»нинг капитал қурилиш ва таъмирлаш бўйича директор ўринбосари Мурат Сулаймановнинг айтишича, ИЭМни газга ўтказиш учун техник имкониятлар бор, сабаби «агрегатларнинг ҳаммаси газ билан ишлай олади».

«ИЭМда газ билан ишлаган ўтқозон бор. Техник кўрик билан ревизия ўтказилди. Бу ерда «Бишкек-1» ва «Бишкек-2» газ бўлиштириш станциялари ишга жалб қилинади. Техник томондан қараганда газни ИЭМ-1 билан ИЭМ-2га тортиб келишга тайёрмиз», — деди у.

Премьер-министр вазифасини бажарувчи Артём Новиков 9 январда ИЭМни қайта жиҳозлаш учун 3,5 млрд сомга яқин маблағ кераклигини билдирган. Ўтқозонларни алмаштиришга эҳтиёт йўқ: улар совет давридан қолган, газ билан ишлашга мослаштирилган.

У ИЭМ учун газнинг нархи қанча бўлиши номаълумлигини айтган.

«Агар ИЭМ учун газнинг нархи минимал бўлиб, бугунги кунда куз-қиш мавсумида кетаётган ҳаражатлардан ошмаса, унда газга ўтказамиз. Бироқ тариф шу бўйича қолиб, ишлаб чиқариш нархи ортиб кетса, унда пулни қаердан оламиз? Албатта, экология масаласи жаду муҳим, бироқ ифтисодий томондан ҳам эътиборсиз қолдиролмаймиз», — деган амалдор.

Бишкекдаги қора тутун

Пойтахтдаги қора тутун масаласи фаоллар ва шаҳар яшовчилари томонидан айтилиб келганига бир йил бўлди. Бишкекда экологик вазият ҳар йили совуқ тушиши билан ёмонлашиб, шаҳарни қуюқ қора тутун қоплай бошлайди — пойтахтда ИЭМда, янги участкаларда иситиш учун кўмир ёқилади.

Қора тутун масаласи ҳар йили айтилишига қарамай, шаҳар ҳукумати ва ҳукумат томонидан муаммони ҳал қилишга аниқ қадамлар қўйилмаган. Аввалроқ мэр вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев қора тутунга қарши кураша олмаслигини тан олиб, фуқароларни ҳукуматга мурожаат қилишга чақирган. Унинг айтишича, вазиятдан чиқиш йўлини ҳукумат излаши керак.

Ҳукумат 6 январда Бишкекда, Сокулук, Аламудун тумани ва Чуй вилоятларида экологик вазиятни яхшилаш бўйича комплекс чоралар режасини қабул қилган.

Ҳукуматнинг режаси 2021-2023 йилларга мослаштирилган. Шунингдек давлат муассасалари уч йил ичида бажариши керак бўлган 40 пункт киради.

Асосан экологик факторларнинг таъсири сабаб аҳолига касаллик юқишини муҳокама қилиш ва ҳаво сифатини мониторинг қилган автоматик станцияларни сотиб олиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек премьер-министр вазифаисни бажарувчи Артём Новиков шаҳар ҳавосига зарарли моддалар нима сабабдан чиқаётганини аниқлаш учун ИЭМнинг ишини текширишни таклиф қилиб, Финпол иссиқлик марказини текшира бошлаган.

Кейинчалик Новиков Финпол ўтқозонларнинг тўрттасидан ҳавога зарарли моддалар чиқаётганини аниқлаганини, гап қаттиқ жисмлар чиқишини 97% тозалаган филтларда эмас, ўтинда деб билдирган.

«Ҳозирда кўпроқ маҳаллий кўмирдан фойдаланилади, у калорияси бўйича паст, кул таркиби бўйича эса аксинча тўрт баробар юқори. Кўмирнинг ҳар бир тури бўйича огоҳлантириш бор», — деб таъкидлаган Новиков.

Бунга «Қирғиз кўмир» давлат ишхонаси эътибор қаратиб, ИЭМдаги ёқилаётган Кара-Кече кўмирини Бишкекдаги қора тутунга алоқаси йўқлигини билдирган. Ҳукумат Бишкекдаги ҳавонинг булғанишини асосий сабаби автомашиналардан чиққан тутунлар деб ҳисоблайди. Шу билан бирга қишда ҳаво сифатини хусусий секторда яшаган ва уйларини кўмир билан иситиб, мўрига фильтр ўрнатмаган одамлар бузишади дейди.

Экологлар эса кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаган Бишкек ИЭМнинг чиқиндилари ҳавонинг сифатига таъсир қилади дейишади.