Республика штаби ўтган кун давомида Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этганини хабар қилди. Бир бемор Чуй вилоятида, иккинчиси Иссиқкўл вилоятида вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия даври мобайнида коронавирус аниқланган 1398 нафар киши вафот этган.
Бош штаб, шунингдек, охирги суткада яна 93 киши вирус юқтирганини айтди.
- Чуй вилояти - 29;
- Бишкек - 27;
- Иссиқкўл вилояти - 21;
- Жалолобод вилояти - 5;
- Ўш вилояти - 4;
- Боткен вилояти - 2;
- Ўш - 2;
- Талас вилояти - 2;.
- Норин вилояти - 1.
Шу билан мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 83 796га етди .
Шунингдек кун давомида 108 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида умумий 79772 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, касалхоналардан чиқарилган.
23 январь ҳолатига кўра 689 нафар бемор коронавирус билан касалхоналарда даволанмоқда, уларнинг 28 нафари реанимацияда, яна 220 нафарининг аҳволи оғирлиги таъкидланди. Бундан ташқари, яна 1006 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Тиббий ходимлар орасида охирги суткада битта коронавирус инфекцияси аниқланди. Ушбу ҳолат Жалолобод вилоятида рўйхатга олинган. Ўтган кун давомида икки нафар шифокор соғайиб,касалхонадан чиқарилди.
Жами бўлиб, Қирғизистонда COVID-19 пандемияси мобайнида 4164 нафар шифокор касалланиб, уларнинг 4072 нафари соғайган.