Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Абдил Сегизбаев «Коррупцияга» гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 22 январда маълум қилди.
Назорат органи билдиришича, Сегизбаев Чуй вилоятидаги Аламудун туман маъмуриятининг ва Таш-Мойнок қишлоқ ҳукуматининг ходимлари билан давлатнинг алоҳида назоратидаги яйлов ерларининг бутунлигига таъсир қилишгани хабар қилинади.
«Коррупция схемаси орқали Қўйтош қишлоғида жойлашган 2,2 гектар яйлов ерини қонунда кўрсатилмаган бошқа категорияга ўтказиш йўли билан 49 йиллик муддатга бепул олиб, капитал қурилишларни олиб боришган. Шундан сўнг Сегизбаев бу жиноятни яшириш мақсадида қариндошларининг номига ўтказиб қўйган», — деб ёзилади муассасанинг маълумотида.
Тергов Сегизбаевнинг яқин қариндошлари Кундуз Сегизбаева ва «Г. Кенешова» вафот этган фуқароларга тегишли бўлган 18,46 гектар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 92 ер участкасини ноқонуний турда ўз номига ўтказиб олишган деб ҳисоблайди. Бу жиноятни яшириш мақсадида улар Аламудун туман суди орқали ноқонуний қарорлар чиқариб, Таш-Мойнок қишлоқ ҳукуматининг масъул ходимлари билан биргаликда чет ўлкага чиқиб кетишган.
Шунингдек ноқонуний ўтказиб олинган участкаларга ер солиқлари тўланмай, рухсат қоғозлари йўқ капитал қурилишлар олиб борилгани ва электр энергияси билан таъминлангани аниқланган.
Бош прокуратура бундан икки йил олдин йиғилган материаллар асосида Жиноятларнинг ягона реестрига «Коррупция» моддаси билан судгача текширув ишларини бошлади.
Абдил Сегизбаев
Абдил Сегизбаев — МХДҚни 2015 йилнинг ноябридан бери бошқаради. Олдин у турли вақтларда «Сорос-Кыргызстан» фондида, Халқаро швейцария ассоциацияси билан Жаҳон банкининг Қирғизистондаги вакиллигида ишлаган.
Сегизбаев сиёсий фаолиятини 2003 йили президент Аскар Акаевнинг матбуот котиби бўлиб бошлаган. 2011 йили у Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлиб кейин президент аппаратини бошқарган.
2017 йили ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев Сегизбаевга «генарал-майор» ҳарбий мақомини берган. Сегизбаев бу мақомни «миллий хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссаси» учун олган.
Сегизбаев жорий йилнинг 10 январида ўтган муддатсиз президентлик сайловида номзод бўлган. Сайловдан кейин у ўзининг фейсбук саҳифасида жонли эфирга чиқиб, сайловнинг дастлабки натижаларини тан олмаслигини билдирган.
Ўтган йилнинг 30 декабридаги дебат вақтида Сегизбаев Садир Жапаров қочқин президент Курманбек Бакиевнинг оиласи билан алоқаси бор бўлиши мумкинлигини айтиб, Жапаровни Бакиевлар билан тўйда бирга тушган суратини кўрсатган.
Бундан ташқари, Сегизбаев Жапаровнинг сайлов фондига келиб тушган пулларидан шубҳаланаётганини айтиб, Жапаровга пулни Бакиевлар берган бўлиши мумкин деб тахмин қилган.
Садир Жапаров Таласда сайловчилар билан бўлган учрашувда Сегизбаевда унга нисбатан компромат йўқлигини айтган.