«Жапаровнинг президентликка номзод бўлишга ҳуқуқи йўқ эди». МСКнинг икки аъзоси сайлов натижасини тан олмайди

316

МСКнинг аъзолари Гулнара Журабаева ва Адилет Сатигулов «сайловни уюштириш ва ўтказишдаги қонунбузарликлар сабаб» муддатсиз президентлик сайлови натижасини тан олмади. Уларнинг фикрича, кўп қоида бузарликлар Садир Жапаровнинг фойдасига бўлган.

Журабаева комиссиянинг 20 январдаги якунловчи мажлисида сайлов натижасини тан олишга қарши овоз берганини таъкидлади.

«Сайлов натижаси овоз беришга келган сайловчиларнинг эрки бўлганини ишончли айтса бўлади деганга қўшиламан. Овозлар ишончли саналди. Бироқ шунга қарамай, сайловни уюштириш ва ўтказишда муддатсиз президентлик сайловининг легитимлигига таъсир берувчи қонунбузарликлар бўлганини айтиш зарур деб ҳисоблаймиз», – деди у.

Номзодини қўйишга ҳуқуқи йўқ эди

Журабаева қонунга кўра, муддатсиз сайлов президент истеъфога кетгандан кейин 7 кундан ошмаган вақтда эълон қилинишини таъкидлади.

«Сайловга қатнашишга тайёрланган Садир Жапаров конституциядаги тақиқни назарга илмаган – давлат раҳбари вазифасини бажарувчи номзод бўлишга ҳаққи йўқ. Бу чеклов бошидан ҳукумат раҳбарлиги билан давлат раҳбарлигини аралаштириш учун катта маъмурий ресурсдан фойдаланишни чеклаш учун қўйилган. Шунингдек, Жапаров ваколатларини ўтказиб берганлиги ҳақидаги ҳужжатларини кўрсатмаган. МСК уни номзод қатори рўйхатга олмаслиги керак эди», – деб ҳисоблайди Журабаева.

Жапаров премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи хизматида 16 октябрдан бери ўтирган. У бу хизматларда президентликка номзодини қўйиш муддати тугагунча бўлган – 14 ноябрь. Унда президентнинг матбуот хизмати ўзининг расмий билдирувида Жапаров президент вазифасини бажариб турганда МСКга ҳужжатларини топширганини ёзган эди.

Президентликка номзодлар МСКга бир неча марта, қолаверса судга ҳам мурожаат қилиб, қонун талабларини бажармагани учун Садир Жапаровни номзод қатори рўйхатга олмасликни талаб қилишган.

Шубҳали сайлов фонди

Журабаева Садир Жапаровнинг сайлов фондига маблағларнинг тушиши ва сарфланиши бўйича ошкоралик бўлмаган деб ҳисоблайди.

«Жапаров ўзи фондга ўтказган 15 млн сом масаласи жавобсиз қолди. Бу пуллар унинг пенционер-сайловчилариники эканини ҳужжат турида ёки бошқа йўл билан номзод тасдиқлаб бермаган. Ҳеч бўлмаганда молиявий операцияларнинг шу қисми банкдаги ҳисоб орқали ўтмаган. Бу қонунни бузиш бўлиб ҳисобланади. Аниқроғи, бу пуллар қандай йиғилган, ким йиғган, бухгалтерлик ҳужжатлари тўлдирилганми тушунарсиз қолган. Шу сабаб пул ўтказишга ҳаққи йўқ одамлар уларнинг орасида бўлган-бўлмаганини текширишнинг имкони бўлмаган», – деб таъкидлади у.

5 январда яна бир номзод Абдил Сегизбаевнинг вакиллари Давлат солиқ хизматига мурожаат қилиб, президентликка номзод Садир Жапаровнинг солиқ тўловлари бўйича маълумот беришни сўраган. МСКнинг маълумотига кўра, Жапаровнинг ҳисобига 23 ноябрдан 1 декабргача 15 млн сом келиб тушган. Бу маблағларнинг манбаси қатори «номзоднинг шахсий пуллари» кўрсатилган.

Декабрнинг охирида Жапаровнинг сайлов ҳисобида 46 млн сом бўлган, унинг 15 миллиони «номзоднинг шахсий пуллари» деб кўрсатилган. Ўзи бу сумма мен колонияда жазо ўтаётганда «халқдан йиғилган» деб тушунтирган. Бу 15 миллиондан ташқари қолган 30,9 млн икки тижорий компаниядан ва ўнлаган фуқаролардан тушган. Унинг ҳомийларининг орасида Қорасувлик ресторатор, Жээнбеков даврида амалдор ва жиноий ишларнинг фигурантлари ҳам бўлган.

Сайловга умумий 17 номзод 122 миллиондан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу сумманинг ярмидан кўпи Садир Жапаровга тегишли – унинг сайлов фондида 67 млн сомдан ортиқ маблағ бўлган. Бу пулларнинг ҳаммаси сарфланган. Бу барча номзодлар сарфлаган пуллардан ҳам кўп.

Маъмурий ресурс

Журабаева ташвиқот ишлари ҳам бир хил бўлмаганини таъкидлади. Унинг ичида маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва молиявий устунлик ҳам бор.

«Ижтимоий тармоқларда видео ва аудио материаллар чиқди, МСКга айрим ҳудудларнинг етакчилари Тоқмоқда, Қорасувда, Қоракўлда қўл остидаги ходимларни агитация ишларига мажбурлашаётгани ҳақида ҳужжатлар келди. Бу материаллар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига топширилгани билан етарли даражада текширилмади. Буни маъмурий ресурсдан фойдаланишнинг яна бир устунлиги деб баҳоласа бўлади», – дейди у.

Жапаров икки лавозимни эгаллаб турганда ўзининг одамини Бош прокуратурага, ИИВ раҳбарлигига тайинлаб, сафдоши Камчибек Ташиевни – МХДҚ раҳбарлигига қўйди. Жапаров президент вазифасини бажарувчи ваколатларини ўтказиб бергандан кейин давлат раҳбарининг ўрнига яна бир яқин дўсти Талант Мамитов келган.

*«Умумий иш» жамоат фондининг маълумоти бўйича, 6 январга кўра сайлов олдидан 53 қонунбузарлик рўйхатга олинган. Уларнинг ичидан маъмурий ресурсдан фойдаланган 31 ҳолат, 15 овоз сотиб олиш ҳаракати ва 7 марта таҳдид, шантаж бор. Фонднинг маълумотига кўра, бузишлар ҳақидаги энг кўп мурожаатлар президентликка номзод Садир Жапаров номига айтилган.

Журабаева КТРКнинг жонли эфирида можароли дебат бетарафликнинг базавий принципларини бузишдангина хабар бермасдан, айрим номзодларга нисбатан жамоатчиликнинг фикрига таъсир қилган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

КТРК каналида 6 январда ўтган президентликка номзодларнинг теледебатларини иккинчи турида, қатнашувчилар давлат каналининг бошловчилари «ҳукумат томонидан олдиндан тайёрланган, ўзларига қулай» саволларни беришган деб билдиришган. Ижтимоий тармоқларда дебат олиб борувчиларини тажрибасиз деб атаб, канал раҳбариятини бир тарафлиликда айблашган.

Шу эфир АҚШнинг миллий демократия институти вакиллиги (NDI) билан КТРКнинг ҳамкорлигини тўхташига сабаб бўлди. NDI дебатда «дебатнинг сифатига, бетарафлилиги ва очиқлигига таъсир қилган» қоидабузарликларга йўл берилган деб ҳисоблайди.

* NDI демократия процесслардан фойдаланиш асосида парламент ва президентлик сайлови вақтида теледебатларни қўллайди.

«Юқорида келтирилган сабаблар туфайли, «Президентни ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш ҳақидаги» конституциявий қонунни, Конституцияни бузган ҳолатлар бўлгани учун муддатсиз президентлик сайловини тан олишга асос йўқ», – деб ҳисоблашади МСК аъзолари Журабаева ва Сатигулов.

Жапаровнинг ғалабаси

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати 10 январда ўтган муддатсиз президентлик сайловининг натижаси қабул қилинганини маълум қилган. Унга кўра, номзод Садир Жапаров сайловчиларнинг 79,2% овозига эга бўлган.

Президентлик сайловида ғолиб бўлган номзод Садир Жапаровнинг инаугурацияси 28 январда бўлади. Бу ҳақда «Клооп» президент аппаратининг матбуот хизмати етакчиси Нургази Анаркулов маълум қилди. Унинг айтишича, кўкрак нишони ва штандарт топшириш маросими Бишкекдаги Тоқтоғул Сатилганов номидаги Миллий филармонияда ўтади.