Қирғизистонда коронавируснинг 118 янги ҳолати қайд этилди — умумий 83 703 ҳолат

299

Республика штаб 22-январда ўлкада коронавируснинг янги 118 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Янги ҳолатлардан 44си лабораторияда тасдиқланган, қолган 74 бемор касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 47 (икки тиббиёт ходими);
  • Чуй вилоятида —23;
  • Иссиқкўл вилоятида — 14;
  • Ўш вилоятида — 10;
  • Норин вилоятида — 10;
  • Жалолобод вилоятида — 8;
  • Талас вилоятида — 4;
  • Ўш шаҳрида — 2.

Ўтган суткада коронавирусдан соғайган беморлар сони 155ни ташкил қилди — уларнинг орасида уч тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 58, Чуй вилоятида — 46, Иссиқкўл вилоятида — 19, Ўш вилоятида — 13, Жалолободда — 11, Баткен вилоятида уч, Норин вилоятида ва Ўш шаҳрида иккитадан, Талас вилоятида бир бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Бундан ташқари, коронавирусдан Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида биттадан бемор вафот этди.

Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 83 703га етди. Улардан 43 624 кишида касаллик лабораторияда тасдиқланган, қолган 40 079 бемор пневмонияга чалинган. Касалликдан 79 664 бемор соғайиб, 1 396 киши вафот этган.

Бугунги кунда касалликдан 697 бемор касалхонада даволанмоқда — уларнинг орасидан 33 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 1 017 одам уй шароитида даволанмоқда.