Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеев уй қамоғига чиқди

301

Бишкекнинг Свердлов туман суди 2020 йилнинг 31 декабрида давлат назорат хизматининг собиқ раҳбари Дамир Мусакеевни уй қамоғига чиқарди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига Олий суднинг матбуот хизмати тасдиқлади. Бу вақтгача Олий суд Свердлов туман судининг айблов ҳукмини бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишга юборган эди.

Олий суднинг матбуот ходими Чинара Мамитканова оқловчи томон Мусакеевнинг эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган эди. Унинг айтишича, Мусаеев «муқаддам судланмагани, доимий яшаган жойи ва вояга етмаган болалари борлиги» учун қамоқдан озод қилинган.

Суднинг қарорига МХДҚнинг 9-хизматини собиқ раҳбари — «ўта оғир бўлмаган жиноятларда» айблангани ҳам таъсир қилган. Ҳозирда Свердлов туман суди бир неча йил президент Алмазбек Атамбаевнинг шахсий тан соқчиси бўлиб ишлаган Мусакеевнинг ишини қарашни давом эттирмоқда.

9 декабрда Олий суд Мусакеевга нисбатан суд ҳукмини бекор қилиб, ишнинг материалларини янги таркибда кўриб чиқиш учун Свердлов туман судига юборган. 2019 йилнинг май ойида шу суд Мусакеевга нисбатан айблов ҳукмини эшиттириб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Мусакеевнинг иши

Дамир Мусакеев 2016 йилдан бошлаб МХДҚнинг 9-хизматига раҳбар бўлиб ишлаган. Сооронбай Жээнбеков президентликка келгандан кейин Мусакеев бу лавозимдан бўшатилган.

Мусакеевни ишдан бўшатилиши Атамбаев билан Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик вақтига тўғри келган. Истеъфонинг расмий маъноси «берилган аризага мувофиқ [...] бўшатилган» дейилган.

Мусакеев ишдан бўшатилгандан кейин собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг шахсий тансоқчиси бўлиб ишлай бошлаган.

2019 йилнинг февраль ойида Мусакеевга қарши МХДҚнинг ходимлари учун квартираларни бўлиштириш бўйича бўйича жиноий иш қўзғалган. Бу ҳақда ўша вақтдаги КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева айтган.

Жолдубаева Мусакеевга нисбатан қўзғалган ишда «сиёсий сабаб» бор деб билдирган. Бу ҳақда Мусакеев журналистларга кўчмас мулкини кўрсатгандан кейин кейин ўзи ҳам айтган эди.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Мусакеев 20 млн сомга кўчмас мулк сотиб олган. Назорат органи мулкнинг баҳоси Мусакеевнинг ҳам, унинг яқинлари топган даромаддан ҳам ўтади деб билдирган.

Тергов версияси бўйича, у 2016-2017 йиллари МХДҚнинг 9-хизматини бошқарганда, лавозимни суиистеъмол қилиб, ўзининг яқин ходимлари орасида квартираларни ноқонуний бўлиштирган.