Ўш шаҳрининг собиқ вице-мэри Саипжан Турдуев шаҳардаги муниципал автомашина ишхонасининг етакчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Клооп»га мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров билдирди.
Маълумотга кўра, тегишли буйруққа шаҳар раҳбари Таалайбек Сарибашов 13-январда қўл қўйган. Вице-мэрлик хизматидан у ўтган йилнинг 21-декабрида бўшатилган.
Турдуев вице-мэрлик лавозимида 2018-йилдан 2020-йилгача ишлади.
2020-йилнинг 2-декабрида мазкур ишхонага Зорбек Бийзаев уч ойлик синов муддати билан ишга келган эди — мэриянинг матбуот котиби у ўз истаги билан ишдан кетганини айтди.
Аввалги етакчи Талант Капаров ҳам ўз ҳохиши билан ишдан кетиб, 17-декабрда «Бишкек троллейбус бошқармаси»га етакчи бўлиб борган.