Олий суднинг янги судьяси Дамирбек Назаров қасамёд қилди

291

Парламент депутатлари 20 январдаги йиғинда Дамирбек Назаровни Олий суднинг янги судьяси қилиб сайлади.

Яширин овоз беришга 93 депутат қатнашиб, улардан 92си Назаровни қўллаб, бир депутат қарши бўлди.

Дамирбек Назаровнинг номзодини президент вазифасини бажарувчи раис Талант Мамитов таклиф қилган. Судья депутатларнинг саволларига жавоб берди.

Депутат Дастан Бекешев номзоднинг даромад-мулклари ҳақида савол берди.

«Олий суднинг икки судьяси «ноқонуний бойлик орттириш» бўйича қўлга олинган, сиз биласизда-а? Бу ерда халқ ҳам эшитсин-да, қанча даромад бор? Худо сақласин, бундай бўлмасин, бироқ МХДҚ сизлардан ҳам бир нарса топади?» — деб сўради Бекешев.

*Бу ерда сўз Олий суднинг судьялари Камил Осмоналиев ва Дилфуза Боронбаева ҳақида бўлмоқда. Улар МХДҚ томонидан «ноқонуний бойиш»да гумон қилмоқда. Жогорку Кенеш депутатлари 20 январдаги йиғинда Осмоналиевни ишдан бўшатиш қарорини қабул қилишди.

Назаров Жалолобод вилоятининг Қўчқорота шаҳрида икки хонали уйи ва Новкен туманида 1 700 квадрат метр улуши борлигини билдирди. Бундан ташқари, у ҳар йили 400-450 минг сом даромад олишини қўшимча қилди.

43 ёшдаги Дамирбек Назаров сўнгги йилларда Октябрь туман судида ишлаб келган. Назаров бу вақтгача собиқ депутат Карганбек Самаковни «ерларни ноқонуний трансформациялаш» бўйича айбдор деб топиб, уни 10 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Жиноий ишнинг асосий фигурантлари Кубаничбек Самаков, Абай Таштанбеков, Аликбай Сариев, Эрнис Койчуманов ва Урмат Нурдиновнинг мулкини давлатга мусодара қилиш билан кучайтирилган тартибдаги қамоққа саккиз йилга ҳукм қилган. Бироқ амнистияни ҳисобга олиб, уларнинг муддатини беш йилгача қисқартиришди.

Ерларни трансформациялаш бўйича ҳужжатга собиқ биринчи вице-премьер-министр Искендер Айдаралиев ва собиқ премьер-министр Игор Чудинов қўл қўйишган. Улар ноқонуний қарор чиқаришда айбланиб, ҳар бирига 5 млн сомдан жарима солинган.