МСК: Садир Жапаровнинг президент сайловида ғалаба қилганини тасдиқлади

310

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати 10 январда ўтган муддатсиз президентлик сайловининг натижаси қабул қилинганини билдирди. Унга кўра, номзод Садир Жапаров сайловчиларнинг 79,2% овозига эга бўлган.

«Жапаров Садир Нургожоевичга Қирғизистон Республикасининг Президенти бўлиб сайлангани ҳақида тасдиқнома, ўзгача белгилари – Қирғизистон Республикаси Президентининг кўкрак нишони ва фамилияси, исми, отасининг номи, ваколатларининг муддати ёзилган Штандартни (байроғи) топширилсин», – деб билдирган МСК.

Овоз берувчиларнинг сони бўйича иккинчи ўринга «Бутун Қирғизистон» сиёсий партиясининг лидери Адахан Мадумаров чиққан. У сайловчиларнинг 6,79% овозини олган. Учинчи ўринда тадбиркор Бабиржан Тўлбаев – 2,36% овозга эга бўлган.

2021 йилнинг 10 январида ўтган муддатсиз президентлик сайлови 4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижасидан кейинги сиёсий инқирознинг оқибати. Унда ўлкадаги тартибсизликлар вақтида гаровга олиш моддаси билан судланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган сиёсатчи Садир Жапаров колониядан бўшатилган.

Садир Жапаров тарафдорларининг ёрдами билан қисқа вақт ичида премьер-министр, кейин президент вазифасини бажарувчи бўлган. Жапаров ҳукуматга келгандан кейин бир қанча кадр алмашинувини амалга оширган.

МХДҚнинг раҳбарлигига сафдоши Камчибек Ташиевни тайинлаган. Яна бир яқин дўсти Талант Мамитовга Жапаров президент вазифасини бажарувчи хизматини ўтказиб берган.

Кадр алмашувларидан ташқари, Жапаров бошқарув формасини аниқлаш ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилганлардан бири. Бу ташаббуслар жамоатчилик ва юристлар томонидан танқид қилинган.

Шунга қарамай, бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдум 10 январда – муддатсиз президентлик сайлови билан бир кунда ўтган. МСКнинг дастлабки натижаларига кўра кўпчилик сайловчилар президентлик бошқарув формаси учун овоз беришган.