МХДҚ Ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик бўйича давлат инспекциясининг собиқ директори Калисбек Жумакановни қўлга олиб, тергов изоляторига (ТИЗО) киритди.
Давлат инспекциясида биопрепаратларни ва вакциналарни қиммат нарҳда сотиб олишни ташкиллаштирган ва қўл остидагилардан системали равишда умумий суммаси 600 минг сомдан ортиқ пул йиғган коррупция схемалаи аниқлангани хабар қилинмоқда.
«Давлат инспекцияси директорининг назорати остида 2017-2020-йиллари 90 млн сомга ветпрепаратларни олиб келиш бўйича давлат учун билиб туриб фойдасиз шартномалар тузилгани аниқланди.
Бундан ташқари, бўш раҳбарлик лавозимларига танлов эълон қилмасдан ва квалификация талабларига жавоб бермаган одамларни ноқонуний тайинлаш фактлари аниқланди», — деб билдиришти МХДҚдан.
Жумаканов 2020-йилнинг ноябрь ойида маҳсус хизмат томонидан қўлга олинган эди. Унда МХДҚ Давлат инспекцияси вакцина сотиб олиш учун фойдасиз шартнома тузиб, давлат бюджетига 31 млн сом зарар келтирганини маълум қилган.
Бироқ Бишкек шаҳар судининг қарори билан Жумакановнинг соғлиги сабаб эҳтиёт чораси қамоққа ўзгартирилган.
МХДҚ Жумаканов янги фактларни ўрганиш асосида қайта қўлга олинганини билдирди.