Республика штабдан 19-январда коронавируснинг янги 90 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди. Касалликка чалинганларнинг 22сида COVID-19 лабораторияда аниқланган, қолган 68ида клиник –эпидемиологик тасдиқланган.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳри— 21;
- Чуй вилояти — 37;
- Жалолобод вилояти — 3;
- Ўш вилояти — 1;
- Баткен вилояти — 3;
- Иссиқкўл вилояти — 23;
- Норин вилояти — 2.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 83 268га етди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкекда аниқланган — 27 816. Чуй вилоятида — 12 073, Ўш вилоятида — 8 361, Жалолободда — 9 898, Иссиқкўлда — 7 500, Ўш шаҳрида — 5 554, Баткенда — 7 175, Норин вилоятида — 2 317 ва Талас вилоятида — 2 574 ҳолат рўйхатга олинди.
Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 2 402.
Шунингдек бир кеча кундузда 145 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 61, Чуй вилоятида — 45, Жалолобод вилоятида — 5, Ўш вилоятида — 4, Ўш шаҳрида — 2, Баткен вилоятида — 2, Иссиқкўл вилоятида — 22, Норин вилоятида — 2, Талас вилоятида — 2 бемор соғайди.
Шу билан ўлка бўйича 79 249 бемор касалликни енгди. Шифохоналарда 742 бемор даволанмоқда. Улардан 37 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 958 киши даволанмоқда.
Бир суткада Бишкек шаҳридан — икки, Ўш вилоятидан — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда умумий ўлим ҳолати 1 390.
Бундан ташқари, ўлка бўйича тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтирган ҳолатлар бўлмади. Бир сутка давомида икки тиббиёт ходими соғайди.
Бу билан коронавирусга чалинган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 158га етиб, улардан 4 061 ходим соғайди.