МСК сайлов кампанияси вақтида шикоятларни кўриб чиқида қўш стандарт муомала қилди — «Бир Дунё — Қирғизистон»

311

«Бир дунё — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 10 январда ўтган президентлик сайлови ва бошқарув формасини танлаш бўйича референдумни таҳлил қилган. Ташкилот сайловни ўтказишдаги бир қанча муаммоларни белгилаб, ҳукуматга, МСК ва фуқаровий жамиятга бир нечта таклиф тайёрлаган. «Клооп» ҳуқуқ ҳимоячиларининг таҳлилларининг аҳамиятли пунктларини ҳавола қилади.

«Муаммолар»

Аксарият фуқаролар «Бир дунё – Қирғизистон»га бир нечта сабаб билан мурожаат қилишган:

— биометрик маълумотларни топшириш тартиби;

— УШКларга мустақил жамоатчилик кузатувчиларини рўйхатга олиш;

— COVID-19 бўйича санитар хавфсизлик чораларига амал қилиш;

— овозларни санашнинг автоматлаштирилган тизимини амалга ошириш;

— узоқ ҳудудлардаги УШКларни жойлашиши.

Бундан ташқари, мазкур ташкилотнинг ўзи сайловларни ўтказиш ва тайёргарлик вақтидаги эътиборга олинмаган ҳолатларни белгилаган. Мутахассисларнинг айтишича, номзодлар билан ташвиқот гуруҳларининг сайловчилар билан учрашувларини ким молиялаб, ким ташкил қилаётгани ҳақида батафсил маълумот бўлмаган.

«Бундай чоралар маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва сиёсий коррупцияни олдини олишга ёрдам беради», — деб ҳисоблашади «Бир дунё – Қирғизистон».

Ҳуқуқ ҳимоячилари сайлов участкалари овоз беришга саноқли кун қолганда манзилини алмаштирганини таъкидлашган. Шунингдек сайловчилар билан ОАВларини маъмурий ресурсдан фойдаланиш ҳақидаги билдирувларини ҳар бирининг хулосаси бўйича етарли маълумот билан таъминламаган деб ҳисоблашади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари КТРК каналидаги президентликка номзодлар ўртасидаги дебатларни алоҳида кўриб чиққан. Уларнинг фикрича, ҳукумат номзодлар ва уларнинг тарафдорлари тарқатган, уларнинг орасида дебатлар вақтида қўлланилган «қора пиарга» «ўз вақтида» реакция қилмаган.

Дебат вақтида об-ҳавони сайловдан кейин бўлиши мумкин бўлган митингларга боғлаган КТРКнинг бошловчиларидан бири

«КТРКда ўтган дебатлар уюштириш ва ўтказиш томондан, шунингдек журналистларнинг Этика кодексига амал қилишга бўйича халқаро демократия стандартларига тўғри келмайди», — деб ҳисоблайди ташкилот.

Ҳуқуқ ҳимоячилари МСК нима сабабдан КТРКнинг журналистларини ўқитиб, «методик» томондан қўллаб турмаганига «ҳайрон қолмоқда».

МСК сайлов жараёни вақтида шикоятларни кўриб чиқишда иккиламчи стандарт муносабатда бўлди — «Бир Дунё — Қирғизистон»

«Бир дунё — Қирғизистон»нинг мутахассислари аккредитацияси бор хусусий ОАВларига нисбатан «режаси айб» сабаб, шунингдек улар тарқатган маълумотни рост ёки ёлғонлигини аниқлашган МСКнинг ваколатлари бўлгани учун журналистлар ўзларини-ўзлари цензурага солишган деб ҳисоблашади.

Шу сабаб ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, бўлиб ўтган сайловда аналитик материаллар ва журналистик суриштирувлар «деярли» бўлмаган.

Уларнинг фикрича, МСК шикоятларни қабул қилган ёки тахминан қонунбузарликларни рўйхатга олиб, кейин ҳуқуқ тартибот органларига йўллаган «статистика органининг бюрократия позициясига» амал қилган.

«Номзодларга нисбатан даъво аризаларини қарашда МСК аъзолари холисликдан четлаб, сайлов қонунининг меъёрларига амал қилишда иккиламчи стандартликка йўл берган. Шунинг учун сайловчиларни президентлик сайлови ва референдумга ишончи йўқолган», — деб ҳисоблашади мутахассислар.

«Бир дунё – Қирғизистон» ташкилоти президентликка номзодлар орасидан уч нафари — Адахан Мадумаров, Абдил Сегизбаев ва Канат Исаев — овоз бериш вақтидаги «фальсификациялар» туфайли сайлов натижасини тан олмаслигини билдирганини таъкидлаган. Бироқ улар МСКга «бирорта ҳам ариза» беришмаган.

Таклифлар

Муаммоларни муҳокама қилиш вақтида ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукумат органларига, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига ва фуқаровий жамиятга алоҳида таклифларни ишлаб чиққан.

«Бир дунё — Қирғизистон» «постсовет муҳитидан ташқари» давлатлардаги халқаро тажрибасини ҳисобга олиш билан сайлов ташкилотчиларининг «мустақиллигини ва бетарафлигини мустаҳкамлаш учун» МСКни реформа қилишни таклиф қилади.

Шунингдек МСКнинг кўпчилик аъзоларини парламент мухолифати вакилларидан тайинлашни, комиссия раҳбариятини ҳам мухолифат гуруҳдан сайлашни таклиф қилади. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳар бир сайловдан кейин МСК раҳбариятини алмаштириш принципидан фойдаланишни таклиф қилади.

Бундан ташқари, улар мустақил аудит — техник ва моддий — биометрик идентификациялаш тизимига, унинг таркибига ва техник ишларига аудит ўтказишни ва аудитнинг натижасини «мажбурий турда» эълон қилишни таклиф қилишади.

Ташкилот овозларни ҳисобловчи ва маълумотларни берувчи сайлов маълумот системаларининг ишини текшириш ва баҳолаш учун самарали «мустақил» аудит механизмини ишга туширишни таклиф қилади.

«Сайлов тизимини реформалашда гендер тенгликка ва гендер адолатлиликка алоҳида эътибор қаратиб, сиёсий процессларда бир хил имконият яратиш учун аёлларни, имконияти чекланган фуқароларни, ижтимоий томондан кам таъминланганларни уюштирилаётган сайлов ва референдумга жалб қилиш керак», — деб ҳисоблайди ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари

Ҳуқуқ ҳимоячилари жамоатчилик телерадиони ислоҳ қилиб, унинг «ҳақиқий» мустақиллигини таъминлашни таклиф қилади.

Фуқаровий жамиятга «Бир дунё — Қирғизистон» маҳаллий миқёсда сайлов комиссиясини тузиш учун сиёсий партияларни ривожлантиришни таклиф қилган. Нодавлат ташкилот номзодлар билан сиёсий партияларнинг сайлов олдидан берган ваъдаларини бажаришга мониторинг ўтказиш ва бажарилишини назорат қилиш бўйича ишларни кучайтиришни таклиф қилади.

Маҳаллий ҳукумат органларига ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқлари бузилишига боғлиқ кутилмаган можароларни олдини олиш ҳаракатларининг режасини ишлаб чиқишни таклиф қилган.