2020 йилнинг натижаси бўйича Ягона солиқ декларациясини қабул қилиш кампанияси бошланди. Бу ҳақда Солиқ хизмати маълум қилди.
Декларация кампанияси икки босқич билан бормоқда. Юридик томонлар даромади ҳақидаги ҳисоботни 2021 йилнинг 1 мартигача бериши керак, жисмоний шахслар – 1 апрелгача. Шунингдек, қирғизистонликлар иқтисодий фаолияти, кўчмас мулки ва ер участкалари ҳақида маълумот бериши шарт.
Солиқ хизматининг матбуот бўлими билдиришича, 1 мартгача Ягона солиқ декларациясини маҳаллий ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, «доимий муассаса тузиш билан ўлка ҳудудида фаолият олиб борган» хорижий ташкилотлар топшириғи керак.
2021 йилнинг 1 апрелигача Ягона солиқ декларациясини муниципал ва давлат ходимлари, хусусий тадбиркорлар, уларнинг орасида патент асосида солиқ тўлаганлар топшириши керак. Шу вақтгача транспорт, кўчмас мулк ёки ер участкаси бор жисмоний шахслар ҳам декларация топширишга мажбур.
Солиқ хизмати 2019 йили пандемия сабаб декларация топширишга улгурмай қолган жисмоний шахслар ва хусусий тадбиркорлар, 2021 йилнинг 1 апрелигача жарима тўламай топширса бўлишини қўшимча қилди.