Жапаров рус тилининг расмий мақоми сақланади деб сўз берди

343

Президентлик учун курашган номзодларнинг лидери Садир Жапаров Россиянинг «Биринчи канал»ига берган интервьюсида рус тилининг мақоми «расмий бўйича» қолишига сўз берди.

«Бизнинг Россия билан бўлган муносабатларимиз жуда ҳам яхши. Дипломатик, иқтисодий алоқаларимиз бор, ҳарбий соҳа бўйича ҳам ҳамкорлик қиламиз. Бу муносабатларни юқори даражага чиқариб, кучайтирамиз. Биз Россия билан дўстликни давом эттираверамиз. Биз очиқ айтишимиз керак: Россиясиз бизга оғир бўлади, жуда оғир», — деб таъкидлади Жапаров.

Тил масаласи

Қирғизистонда рус тилини расмий тил мақомидан маҳрум қилиш масаласи тез-тез муҳокама қилинади. 2019 йили Бишкекда ўтган қурултойдан кейин масала қайта муҳокама қилинган.

Мухолифатчи Азимбек Бакназаров [Ҳозирда ҚРни Малайзиядаги элчиси] бошчилигида жамоат арбобларидан иборат иборат гуруҳ Конституцияда давлат тили қатори, халқаро муомала тили қатори қирғиз тили қолиши керак деган баёнот билан чиқишган.

2020 йилнинг октябрь ойидаги воқеалардан кейин ҳукумат алмашиб, Садир Жапаровни олтинчи чақирилишнинг депутатлари билан бирга конституциявий реформа ўтказиш ҳақидаги қароридан сўнг тил масаласи яна кўтарилган.

Юқоридан таклиф қилинган конституциянинг вариантини қўллаган, Конституциявий кенгаш аъзоси Садирдин Тўралиев «боғланган ит каби ўтирмай» рус тилини Конституциядан чиқаришни таклиф қилган.

Бироқ президент вазифасини бажарувчи, спикер Талант Мамитов расмий Бишкек йиғин аъзоларининг шахсий фикрини маъқулламаслигини айтган. У «тил масаласи атрофидаги сиёсий ўйинларга ва турли гап-сўзларга йўл берилмайди» деб билдирган.

Шунингдек рус тилини расмий мақоми сақланишини, «мана шу рус тили орқали қирғизлар дунё таниб, дунё қирғизларни танийди» деб қўшимча қилган.