Атамбаев яна икки ҳафтага қамоқда қолдирилди

381

Бишкекнинг Биринчи май туман суди президент Алмазбек Атамбаевнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш илтимосини кўриб чиқишни 28 январга жилдирган. Бу ҳақда адвокати Замир Жоошев билдирган. 14 январда криминал Азиз Батукаевнинг ноқонуний қамоқдан чиқарилиши бўйича иш судда қаралиши керак эди.

Собиқ президентнинг оқловчилари уни №47 колониядаги қамоқдан икки сабаб билан бўшатишни сўрашган. Улар Олий суднинг биринчи ва иккинчи инстанцияларининг ҳукмини бекор қилиши ва Атамбаевнинг соғлигига боғлиқ муаммолар.

«Суд Атамбаевни қамоқдан бўшатиш ишини қарашдан бош тортди. Жараённи бир-икки қатнашчиси йўқлигини баҳона қилиб, у 28 январга жилган. Улар йўқ бўлсам ҳам бу масалани қарашга қонун йўл беради», – деб билдирди Атамбаевнинг яна бир адвокати Сергей Слесарев.

Жоошевнинг айтишича, собиқ президентни озод қилиш бўйича илтимос берилишининг сабаби қонунда «гумондорларни бир йилдан ортиқ қамоқда сақлаш мумкин эмас» деган қонун бор.

Шунингдек оқловчи қамоққа олинганлар «фавқулодда ҳолатлардагина» бир йилдан ортиқ қамаса бўлади деган Конститутциявий палатанинг 2020 йилнинг 16 декабрида чиқарилган қарорига таянмоқда.

«Бугунги кунда ҳеч қандай фавқулодда ҳолат йўқ. Алмазбек Шаршеновичнинг бу иш бўйича қамоқда асоссиз ўтирганига бир йил беш ой бўлди. Бугун уни чиқариш керак эди», — деди Жоошев.

Унинг айтишича, иш Олий суддан Биринчи май туман судига 7 декабрда келган, суд «ҳеч қандай мажлис ва ҳукмсиз» Атамбаевни озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқарган. Бироқ суд «нимагадир» жараённинг барча иштирокчилари келишини талаб қилган.

Жоошев суднинг бу талаби жараённи чўзиши мумкин эканини айтади, сабаби колонияда ушлаб турилган Алмазбек Атамбаевнинг соғлиги «ёмонлашиб», жараёнларга қатнашмай қолиши мумкин.

Атамбаевнинг соғлиги

Адвокат Жоошев собиқ президентнинг икки умуртқасида грижа борлигини, шунинг учун у «оз вақт ҳам» ўтиролмаслигини айтган. Адвокат Атамбаевнинг бошқа касалликлари, унинг орасида юракка боғлиқ касаллик ҳам борлигини билдирган.

«Операция қилиш зарур ёки зарурмаслигини – шифокорлар аниқлайди. Бироқ собиқ президентга соғлигини қайта тиклаш учун тўлиқ даволанишга шароит яратиб бериш керак», – деб ҳисоблайди адвокат.

Олий суднинг қайси қарори?

Олий суд Биринчи май туман ва Бишкек шаҳар судининг 2020 йилнинг 30 ноябридаги Алмазбек Атамбаевга нисбатан қарорини бекор қилган. Бу инстанциялар Атамбаевни криминал Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатишдаги коррупцияда айбдор деб топишган.

Иш Биринчи май туман судига кўриб чиқишга юборилган. Собиқ президентнинг адвокатлари уни қамоқдан озод қилади деб умид қилишган. Сабаби унга нисбатан қўзғалган «бирорта ишда» эҳтиёт чораси ҳақида суднинг қарори бўлмаган.

Бироқ ўша вақтдаги судда Азиз Батукаевнинг иши биринчи инстанцияда – Биринчи май туман судида қаралгунга қадар Атамбаев қамоқда бўлишини маълум қилишган.

Атамбаев ва Батукаевнинг иши

Криминал Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича ишни 2019 йилнинг баҳор ойларида қайта кўтаришган. Батукаев 2013 йили лейкоз касаллигига чалинган деган маълумотнома асосида бўшатилган. Кейин тиббий ҳужжат қалбаки экани фош бўлган.

Бу ишни қайта текшириш Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомидан, дахлсизлигидан ва бошқа имтиёзларидан маҳрум қилишга сабаб бўлган асослардан бири. ИИВ Атамбаевни Азиз Батукаевнинг иши бўйича уч марта сўроққа чақирган, бироқ собиқ президент уч чақирувга ҳам бормай, терговчига учрамаган.

Кейин бу Атамбаевнинг Қўйтош қишлоғидаги резиденциясини штурмга олишга сабаб бўлган. Собиқ президентнинг тарафдорларига икки кун давомида қаршилик қилингандан сўнг куч тизимлари Атамбаевни қўлга олди. Махсус операция вақтида бир спецназ ҳалок бўлиб, 100га яқин одам турли тан жароҳати олган. Батукаевни бўшатишда айбланган ишнинг асосий фигурантларига жарима солинган.