Республика штаби сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган бир бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Ўлим Бишкекда қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтиргани тасдиқлаган 1375 нафар бемор вафот этган.
Бош штаб шунингдек, охирги суткада яна 92 кишида вирус тасдиқланганлигини айтди.
- Бишкек - 51;
- Чуй вилояти - 10;
- Жалолобод вилояти - 10;
- Ўш - 9;
- Ўш вилояти - 5;
- Талас вилояти - 3;
- Норин вилояти - 3;
- Иссиқкўл вилояти - 3;
- Боткен вилояти - 1.
Шундай қилиб, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг 82 587 ҳолати аниқланган.
Кун давомида 177 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Тузалиб, касалхоналардан чиқарилганларнинг умумий сони 78 358 нафарга етди.
Тиббиёт ходимлари орасида коронавирус инфекциясининг яна бир янги ҳолати - Чуй вилоятида аниқланди. Саккиз нафар тиббиёт ходими охирги суткада касалхоналар ва уй изоляциясидан чиқарилди. Ҳаммаси бўлиб 4150 нафар шифокорда COVID-19 тасдиқлатган, уларнинг 4034 нафари тузалди.