39,75%
Сайловда аҳолининг шунча фоизи овоз берди.
Референдумда сайловчиларнинг 39,88%и овоз берди. Сайловга қатнашганларнинг сони 30 фоиздан ортганидан, рефрендум ўтди деб ҳисобланади. Овоз берганларнинг аксарияти президентлик бошқарув шаклини танлаган.
Референдумда 1 421 033 нафар сайловчи овоз берган бўлса, президентлик сайловида 1 416 485 нафар фуқаро овоз берди.
Президентни сайлаш учун овоз беришга келганларнинг сони аҳамиятга эга эмас — қанча одам қатнашган бўлса ҳам сайлов бари бир ўтди деб ҳисобланади. Амалдаги қонунга лойиқ, хатто сайловга бир киши келса ҳам президентлик сайлови ўтди деб тан олинади.
Сайловга қатнашганларнинг камайиши 6,5 миллионлик Қирғизистоннинг тақдирини борган сари кам одамлар аниқлай бошлашига олиб келиши мумкин.
Сайловнинг дастлабки натижаси бўйича Садир Жапаров ғалабага эришди. Унинг инаугурацияси қачон ўтиши сайловнинг расмий натижаси эълон қилингандан кейин маълум бўлади, аммо Жапаров рақибларини катта фарқ билан ортда қолдирганини ҳисобга олганда, у бари бир ғолиб бўлмоқда.