Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи КТРКни ҳамда бошқа давлат ОАВларини тарқатишни таклиф қилди

326

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи МСКга давлат ОАВларни ёпиш таклифи билан Жогорку Кенешга мурожаат қилишини билдирди. Бу қарор КТРКда ўтган президентликка номзодларнинг дебатини муҳокама қилишдан кейин қабул қилинган.

«Дебатларни ўтказиш учун эфир вақти хусусий телекомпаниялардан сотиб олиш мумкин — бу ўлкадаги медиабозорнинг ривожланишига туртки бўлади. Телеканаллар дебатларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиш учун эринишади, бепул ўтказишни таклиф қилиши ҳам мумкин, сабаби берилган вақтни улар реклама орқали монетизация қила олади», — деб ёзди Журабаева.

Журабаева хусусий телеканаллар орасида рақобат дебатнинг қизиқ форматларини ишлаб чиқишга ва унга тажрибали бошловчиларни чақиришга олиб келади деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, бу бюджет маблағларини тежайди.

6 январда КТРКда президентликка номзодларнинг дебатлари ўтиб, унга Канат Исаев, Курсан Асанов, Адахан Мадумаров, Аймен Касенов ва Элдар Абакиров қатнашди. Номзод Садир Жапаров «ғийбатни ёмон кўргани учун» дебатга қатнашмаган.

Дебатда номзодлар телеканални «ҳукуматни қўллаяпти» деб атаган, бошловчиларни эса тажрибасизликда айблашган. Унда бошловчилар президентлик бошқарув формасини ижобий томонларини кўрсатишга йўналтирилган саволларни бераётганини кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бошловчи Амантур Шергазиевнинг «об-ҳаво» ҳақидаги саволини кескин танқид қилишган.

“10 январда об-ҳаво яхши бўлиб, кун 10 даражагача исийди деган тахминлар айтилмоқда. Об-ҳавони яхши бўлиши сайловчиларни жараёнга фаол қатнашишига шароит яратади. Сиз нима деб ўйлайсиз: Ким ғолиб бўлади деб ўйлайсиз? Сайловнинг натижасидан қониқасизми ёки тарафдорларингизни майдонга олиб чиқасизми?” — деб савол берган Шергазиев.

Номзод Мадумаров бу саволга жавоб бераётиб, ўзини кулгидан тўхтатолмай, «сизларга шундай саволларни бер деб ким айтяпти» деб бошловчига юзланган.

Дебатнинг эртаси куни айрим номзодлар дебатда ноқонунийлик бўлган деб, АҚШнинг миллий демократик институтига мурожаат қилишган.