Жалолободда судланган шахснинг хотини қамоққа 40 минг рубль олиб киришга ҳаракат қилди

354

Жалолобод шаҳридаги №10 колонияга катта миқдордаги пулни олиб киришга ҳаракат қилган аёл қўлга тушди. Воқеа 5-январда бўлган.

Маълумотга кўра, қўлга тушган Баткен вилоятининг турғуни қамоқда ўтирган кишининг фуқаровий никоҳидаги аёли экани маълум бўлди. У колонияга 40 минг рубль ва 1 300 сом олиб киришга ҳаракат қилган.

«Аёл уяли телефон ва 70 сомни ўтказиш пунктида қолдириб, бошқа тақиқланган буюмлар йўқлигини айтган. У учрашувга кириб кетаётганда муассасанинг тинтув хонасида текширилганда, курткасини ичига яширган қора рангдаги халтанинг ичидан 5 минг рублли олти банкнота, 1 минг сомлик бир банкнота ва 100 сомлик уч банкнота топилган», — деб берилади ЖЎДХнинг матбуот бўлимидан.

Мазкур факт бўйича судгача бўлган текширув очилиб, тергов амаллари олиб борилмоқда.