Сайловда барқарорликни бузиш ҳаракатларига жиддий чора кўрилади, аммо куч қўлланилмайди — ИИВ

355

Бишкекда 6 январда «Кабар» агентлигида ўтган матбуот анжуманида ички ишлар вазирининг ўринбосари билан муассасанинг бошқа вакиллари вазирлик муддатсиз президентлик сайлови ва референдум ўтказишга тайёр эканини билдиришди. Улар президентлик сайловининг натижасидан норози бўлганларга нисбатан куч ишлатилмайди деб ваъда беришди. Бироқ муассасанинг вакиллари ўлкадаги вазиятни барқарорлаштириш учун қатъий чоралар кўрилишини маълум қилишди.

«Клооп» матбуот анжуманидаги муҳим воқеаларни баён қилади.

Вазият кескинлашишига йўл берилмайди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Октябрь Урмамбетов ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари президентлик сайлови ва референдумни тайёрлаш ва ўтказиш вақтида жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли чоралар кўраётганини билдирди.

У ҳуқуқ тартибот органлари ОАВни, ижтимоий тармоқларни, видеохостингларни, телерадиодастурлар компнияларини туну кун мониторинг қилиб, ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотларни олдини олиш чораларини кўраётганини таъкидлади.

«Биз айрим фуқароларга Whatsapp ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали вазиятни кескинлаштиришга йўналтирилган ёлғон маълумотлар тарқатилаётганини биламиз. Қирғизистондаги ижтимоий-вазиятни кескинлаштиришга йўналтирилган қандай ҳаракат бўлмасин қонун доирасида қаттиқ жазоланади. Ички ишлар вазирлиги жамиятда тартибсизлик кўтаришга йўл бермайди, жамоат тартибини бузган айбдорлар қонунга мувофиқ жазога тортилади», — деди у.

11 минг милиционер

Ички ишлар вазирининг ўринбосари сайлов ва референдум куни жамоат тартибини 11 минг милиционер таъминлашини билдирди. Милиция ходимлари билан биргаликда 9 минг кишидан иборат халқ қўшини ҳам тартибни сақлайди.

Шунингдек сайлов куни милиция ходимлари кучайтирилган тартибда ишлашади.

Куч ишлатилмайди

Милиционер. 2020 йил, 5 октябрь. Сурат: Клооп

Октябрь Урмамбетов билдиришича, милиция муддатсиз президентлик сайловидан кейин октябрь воқеалари такрорланишига йўл берилмайди.

«Бизда сайловга яқин ва сайловдан кейин вазиятни барқарорлаштириш ва провокация ҳаракатлари бўлиши мумкин деган маълумот бор. Ҳозирда биз текширув ишларини олиб боряпмиз. Бироқ аниқ номзодлар бу ишни қилади деб айтолмаймиз», — деди вазирнинг ўринбосари.

* Президентликка номзодларнинг айримлари ўлкадаги вазиятни барқарорсизлантириш бўйича тайёргарлик кўришаётгани бўйича МХДҚ раиси Камчибек Ташиев билдирган. У сайловдан кейин бир қанча номзодлар бунинг учун жавобгарликка тортилишини айтган.

Урмамбетов тартибсизликлар бўлса ИИВнинг раҳбарияти қочиб кетмаслигини таъкидлади.

* Октябрь воқеалари вақтида ИИВнинг раҳбари бўлган Кашкар Жунушалиев хизмат ўрнини ташлаб, қочиб кетган. Уни қаерда экани ҳамон номаълум. У қидирувга берилган.

Шунингдек у тартибсизликларни олдини олиш учун милициянинг кучи ва маблағи етарли эканини таъкидлаб, бироқ милиция куч ишлатилмаслигига ваъда берди.

Парламентлик сайловида овоз сотиб олиш фактлари бўйича ишлар

ИИВнинг тергов хизмати раҳбари Сиргак Айткурманов парламент сайловидан кейин ЖУРга 175 жиноят қайд этилганини билдирди.

Унинг айтишича, етти одам фигурант бўлган саккиз жиноий иш судга юборилган.

«Ҳозир бу жиноий ишлар Ўш шаҳар, Ўш ва Баткен вилоят судларида қаралмоқда. Овоз сотиб олган 13 факт текширилмоқда, қолган фактлар бўйича жиноят белгилари йўқ бўлгани учун иш қисқартирилган», — деди Айткурманов

Октябрь воқеаларидаги тартибсизликлар факти бўйича ишлар

5 октябрь, 2020 йил. Сурат: Клооп

Айткурмановнинг маълумотига кўра, 6 октябрга ўтар кечаси Ала-Тоо майдонида бўлган оммавий тартибсизликлар иши бўйича 5 факт ЖУРга рўйхатга олинган.

«Фигурантлар бор, бироқ ҳозирча ҳеч ким айбланмаган», — деди у.

У МСК аъзолари ИИВга гувоҳ қатори чақирилганини ва уларга нисбатан жиноий қўзғалмаганини таъкидлади. Унинг айтишича, тергов органлари 3000дан ортиқ одамни сўроқ қилган, уларнинг орасида сиёсатчилар, МСК аъзолари, хусусий тадбиркорлар ва милиция ходимлари ҳам бор.

Октябрь воқеалари

5 октябрда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида парламент сайловининг натижаси маълум қилингандан кейин оммавий митинг бошланган. Сайлов натижасини тан олмаган минглаган одамлар митингга чиққан. Митинг иштирокчилари сайлов қонуни бузилганини, айрим партиялар овоз сотиб олишганини ва маъмурий ресурсдан фойдаланишганини айтишган. Норозиликлар митингга чиққанлар билан куч тизимларининг тўқнашувига айланиб, натижада ўлкада ҳукумат алмашган.

Митингчиларни кучли овоз чиқарувчи граната, сув сочувчи ва елим ўқлар билан тарқатилган. Расмий маълумот бўйича, мингдан ортиқ одам тиббий ёрдам олган, уларнинг орасидан 439 митингчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўнлаган кўнгиллилар парламент биносини ва бошқа давлат объектларини қуршовга олиб, уларни митингчилар талаб-тунашига йўл бермай, ҳимоя қилишган.

Бироқ митингчилар иккинчи ҳаракатдан сўнг Оқ уйни босиб олиб, жиҳозларни бузиб, ёнғин чиқаришган.

Бундан ташқари, пойтахт кўчаларида милициянинг бир нечта машинаси ёқиб юборилган. Юзлаган одам яраланиб, 19 ёшли Умутбек Альтинбек ўғли вафот этган. Бундан ташқари, елим ўқлар жароҳатидан кўзидан айрилганлар бор.

Норозиликлар ортидан қамоқдаги айрим сиёсатчилар, уларнинг орасида парламентнинг собиқ депутати Садир Жапаров озодликка чиққан. Қамоқдан чиққандан кейин Жапаров ўзини-ўзи премьер-министрлик хизматига тайинлаб, кейин тарафдорларининг босими билан олтинчи чақирилишнинг депутатлари уни бу хизматга тасдиқлашган.

Кейин Жапаров таҳдидлар билан президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога чиқариб, унинг ўрнини эгаллаб олган. 14 ноябрда Жапаров 2021 йилнинг 10 январида бўладиган президентлик сайловига қатнашиш учун ваколатларини ўтказиб берган.

Муддатсиз президентлик сайлови билан бирга 10 январда қирғизистонликлар президентлик ёки парламент бошқаруви формасини танлайдиган референдум ҳам бўлади.