МСК билдиришича, 4 январда тезкор ҳаракат қилувчи координация гуруҳига (ТҲҚКГ) «Манас» аэропортининг собиқ етакчиси Эрик Шайдиновга нисбатан даъво аризаси тушган. Унда Шайдинов Жумғал туманининг яшовчиларига президентликка номзод Абдил Сегизбаевни қўллаш учун 2000 сом таклиф қилган деган тахминий маълумот бўлган.
Шайдинов Сегизбаев билан учрашувга электоратни кўп келишини ҳам таъминлаб беришни ваъда қилгани хабар қилинмоқда.
МСК билдиришича, координация гуруҳининг аъзолари материалларни ИИВга юборишган. Жумғал ТИИБнинг ходимлари текшира бошлашди.
МСК маълумотига кўра, 2020 йилнинг охиригача ТҲҚКГга сайлов жараёнидаги қонунбузарликлар бўйича 34 билдирув тушган. Улардан 9 факт овоз сотиб олиш ва сайлов ташвиқот ишларига қонунбузарликлар, яна 8 факт маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва яна шунчаси бошқа фактлар бўйича.
Навбатсиз президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январига белгиланган. Шу куни бошқарув формасини аниқлаш бўйича ҳам референдум бўлади — сайловчилар президентлик ва парламент бошқаруви формаларидан бирини танлаши керак ёки улар барча вариантларга қарши қарши овоз бера олишади.
Абдил Сегизбаев — давлат раҳбарилиги учун курашаётган 17 номзодлардан бири. У яна бир президентликка номзод Садир Жапаров номига аччиқ сўзларни айтгани билан маълум.
2020 йилнинг 30 декабрида КТРКнинг эфирида бўлган дебатда Сегизбаев Жапаров қочқин президент Курманбек Бакиевнинг оиласи билан алоқаси бор эканини айтиб, рақибига бир қанча кескин саволларни берган.
Сегизбаев Жапаров билан боғлиқ бир неча воқеаларни санаб ўтган: «Инвестбанк Исик-Кол» банкини Жапаровнинг опаси Райкул Жапарова томонидан босиб олиниши, ундаги 400 минг долларга эгалик қилиш ва банк орқали Максим Бакиевга 5 млрд доллар олиб бериш.
Бундан ташқари, Сегизбаев «Жиргалан” конини Хитойга сотиш, МХДҚнинг Бишкекдаги бошқармасининг биносини 500 минг долларга сотиб олиш ва «Жетим-Тоо» конини бериш ҳақида айтган.
Сегизбаев Жапаровнинг сайлов фондига тўккан гаровнинг манбасидан ҳам шубҳаланган. У Жапаровга маблағни Бакиевлар берган деб таҳмин қилган.
МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев президентликка номзод Садир Жапаровнинг қочқин президент Курманбек Бакиевнинг оиласи билан алоқаси ҳақида биринчи марта айтмаган. Жапаров бунга жавобан, Таласдаги сайловчилар билан учрашувда Сегизбаевга нисбатан ҳеч қандай компромати йўқлигини айтган.
Ўчирилган эфир
КТРКнинг YouTube каналидаги теледебатларнинг эфири тугаши билан имконсиз бўлиб қолган. Эртаси куни дебатнинг видеоси телеканалнинг фейсбукдаги саҳифасидан ҳам йўқолиб кетган, лекин бу ерда дебатларнинг дастлабки икки кунида тасвирга олинган эфири қолдирилган.
Сегизбаевнинг штаби эфирни ўчирилиши амалдорларнинг каналга бўлган босими бўлиши мумкин деб билдирган. Бу масалани МСКнинг ишчи гуруҳи ҳам кўриб чиққан — бу комиссияга КТРКдан видеони қайта тиклаб, каналнинг бош директорига жарима солишни таклиф қилган.
КТРКнинг вакиллари уларга нисбатан босим бўлиши мумкинлиги ҳақидаги айбларнинг барчасини инкор қилиб, дебатнинг эфирини 4 январда яна расмий саҳифасига киритган.