Охирги суткада коронавируснинг янги 124 ҳолати қайд этилди, вафот этганлар йўқ

267

Республика штабдан 5 январда коронавируснинг янги 124 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди. Касалликка чалинганларнинг 61да COVID-19 лабораторияда аниқланган, қолган 63да клиник –эпидемиологик тасдиқланган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳри — 59;
  • Чуй вилояти — 51;
  • Иссиқкўл — 11;
  • Баткен вилояти — 1;
  • Талас вилояти — 2;

Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинган беморларнинг сони 81 512га етди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкекда рўйхатга олинди — 26 770. Чуй вилоятида — 11 461, Ўш вилоятида — 8 236, Жалолободда — 9 806, Иссиқкўлда — 7 268, Ўш шаҳрида — 5 518, Баткенда — 7 145, Норин вилоятида — 2 271 ва Талас вилоятида — 2 554 ҳолат рўйхатга олинди.

Бир сутка давомида ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 1 178.

Шунингдек, бир кеча-кундузда 227 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг кўпчилиги Чуй областидан — 74, Бишкек шаҳридан — 48, Жалолобод вилоятида — 13, Ўш вилоятида — 18, Ўш шаҳрида — 8, Баткен вилоятида — 6, Иссиқкўл вилоятида — 44, Норин вилоятида — 2, Талас вилоятида — 14 бемор соғайди.

Шу билан республика бўйича 76 955 бемор касалликни енгди. Касалхоналарда 8 88 бемор даволанмоқда. Улардан 47 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 1 385 киши даволанмоқда.

Бундан ташқари, ўлка бўйича уч тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан — бир, Чуй вилоятидан — икки ходим COVID-19га чалинган. Бир суткада ўн бир тиббиёт ходими соғайди.

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 126га етиб, улардан 3 954 ходим касалликни енгиб ўтди.