Адвокат Нурбек Токтакунов Садир Жапаровни икки марта судланганини бекор қилган ҳужжатларни халқ олдида таҳлил қилишни давом эттирмоқда.
Токтакуновнинг ҳамкасби, адвокат Урмат Сидиков МХДҚнинг бош тергов бошқармасининг катта терговчиси Нурмат Мамбетакуновнинг одамларни гаровга олиш иши қисқартирилганлиги ҳақидаги қарорини имзолади. Бу иш бўйича Жапаров айбдор деб топилган ва 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди — у колониядан 2020 йилнинг 6 октябрига ўтар кечаси чиқарилган.
Жапаров озод бўлган куннинг эртаси ишнинг материаллари Олий суднинг коллегияси томонидан Бош прокуратурага қайта тергов учун юборилган. Судлар ишни қайта кўриб чиқишга жўнатиш учун Жапаровнинг адвокати Замирбек Базарбеков таклиф қилган янги очилган ҳолатлар етарли деган хулосага келишган.
Бош прокуратура ишни МХДҚнинг бош тергов бошқармасига жўнатиб, улар жиноят белгилари бўлгани сабаб ишни қисқартиришга қарор қилган.
МХДҚ қандай қарор қабул қилган?
Асосан МХДҚнинг бош тергов бошқармаси адвокат Базарбековнинг ишини янги ҳолатлари қатори Жапаров билан гувоҳ К.Жумабаевнинг ўртасидаги митинг ва гаровга олиш ҳақидаги телефон суҳбатининг табуляграммаси йўқлиги ҳақидаги билдирувига таянишган.
МХДҚ терговчиси гувоҳ қатори сўроқ қилинган одам сўзлашув бўлди деган аниқ рақамларни бермаганини, уяли операторлар томонидан маълумотларни сақлаш муддати тугаганини таъкидлаган.
«Терговнинг камчиликларини бартараф қилиш учун бугунги кунда бирор бир тергов ва махсус ҳаракатларни амалга оширишни имкони йўқ деб ҳисоблайди […] Шу сабаб С. Жапаров билан К.Жумабаевнинг жиноят қилгани ҳақидаги суҳбатини, Жумабаевнинг ўзини сўзидан бошқа далиллар орқали тасдиқланмади. Шунинг учун Жумабаев айтган маълумотлар ҳақиқат экани шубҳа яратмоқда», — деб ёзилган қарорда.
Шунингдек терговчи Мамбетакунов кўрсатма берган яна бир гувоҳ Қозоғистонда адвокатсиз сўроқ қилинганини, шу сабаб унинг кўрсатмалари «қабул қилинмайдиган далиллар» бўлиб ҳисобланишини ёзган. Учинчи гувоҳ Жапаров ва мазкур иш бўйича судланган Наристе Калчаев билан «учрашмаганини ва митинг ҳақидаги суҳбатларга қатнашмаганини» айтиб кўрсатма берган.
Шу уч гувоҳнинг кўрсатмалари ва телефондаги суҳбат Садир Жапаровнинг Қоракўлдаги митингни уюштириш ва гаровга олиш ишидаги айбини асосий далили қатори ҳисобланган.
Токтакунов нима деди?
Бироқ Токтакуновнинг айтишича, бу фактларнинг ҳаммаси олдин ҳам жиноий иш материалларида бўлган.
«Қарорда кўрсатилишича, гаровга олиш иши бўйича ҳеч қандай янги очилган ҳолатлар бўлмаган. Бу ҳолатлар биринчи иш тергов қилинаётган вақтдан бери маълум бўлган», — деб Токтакунов фейсбукда ёзди.
Токтакунов «Клооп»га берган интервьюсида тушунтиришича, Жапаровни ҳимоя қилиш томони факт тарзида Олий судга формал ҳолатларни кўрсатган.
«Судга маълум ёки [бошида ишни қараш вақтида] судга маълум бўлиши керак бўлган ҳолатларни кўрсатишди. Олий суд ҳукмларни ноқонуний бекор қилиб, янги очилган ҳолатлар бўйича янги муҳокамага юборди, бироқ бунда янги ҳолатлар йўқ бўлган. Терговчи шу қарорга таянмоқда, бироқ бу ерда Олий суднинг ҳам, терговчининг ҳам қонунбузарлиги бор», — деди Токтакунов.
Юрист тушунтиришича, «янги очилган ҳолатлар» процессуал ва материал бўлиб ҳисобланади. Аниқроғи, бу суд, прокурор ёки терговчи томонидан йўл қўйилган хатолар ёки Жиноят-процессуал кодексига кўра, янги пайдо бўлган ҳолатлар бўлиши мумкин.
«Агар бу суд, прокурор ёки терговчи томонидан йўл қўйилган хато бўлса, бу ишни кўриб чиқишда қонун бузганларга нисбатан тегишли ҳукм чиқиши керак. Ёки бу вақтгача ҳеч кимга номаълум, 5 октябрда маълум бўлган ҳолат бўлиши керак. Бундай ҳолатлар йўқ. Ишни қисқартириш ҳақидаги қарор маъносиз ва Садир Жапаровни оқлашга етарли эмас», — деб якунлади Токтакунов.
Энди Жапаров айбсиз бўлдими?
Бироқ МХДҚнинг бош тергов бошқармасининг қарорини «оқлаш» деб атаб бўлмайди. Юрист Фатима Якупбаева «Клооп»га билдиришича, Садир Жапаровнинг бу иш бўйича фақат судланганлиги йўқ, сабаби ҳукмлар бекор қилиниб, терговчи ишни тўхтатган.
«Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, воқеа ёки жиноят белгилари йўқ бўлганда тергов ҳақиқатдан ҳам тўхтатилади. Терговчининг баёнотида ва сабаб кўрсатиш қисмида айбнинг далили йўқ дейилади. 26-модданинг 1 ва 2-бандлари (мана шулар бўйича тергов тўхтатилган) реабилитацияловчи бўлиб саналади. Демак, бу Жапаров моддий ва маънавий зарар учун компенсация талаб қилишга ҳақли деган маънони англатади. Бироқ реабилитацияга боғлиқ бир ўзгачалик бор, терговчи қарорида бу ҳақда алоҳида ёзиши керак», — деб билдирди у. Бироқ Якупбаеванинг айтишича, агар Жапаровни айбдор эканини аниқлаган янги далиллар топилса ва ишнинг муддати ўтмаса, иш қайта очилиши мумкин.
Токтакунов ва Садир Жапаровнинг жиноий ишлари
2020 йилнинг декабрь ойини охирида адвокат Нурбек Токтакунов фейсбук саҳифасига Олий суднинг Садир Жапаровни икки марта судлангани бўйича қарорларига баёнот берган. Жапаровни ҳукуматни куч билан босиб олиш иши бўйича ва ишнинг бошқа фигурантларини суд тўлиқ оқлаган. Жапаров айбдор деб топилган гаровга олиш иши қайта терговга юборилган.
Натижада Жапаров колониядан озод бўлиб чиққандан кейин етакчи хизматларини эгаллашга имкон олган. Токтакунов Олий суднинг судьялари чиқарган қарорларнинг камида биттаси ноқонуний, демак Садир Жапаров президентликка отланишга ҳаққи йўқ бўларди деб ҳисоблайди.
Шунингдек Жапаров Қирғизистоннинг премьер-министри бўлолмасди. 14 октябрда давлат резиденциясида парламент Жапаров бошчилигидаги ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлаган. Бироқ ҳукуматни босиб олиш иши бўйича оқлаш ҳукмини Олий суднинг коллегияси 16 октябрда чиқарган. Амалда у министрлар кабинетининг бошчиси қатори тайинланганда судланганлиги бекор қилинмаган эди.