Жапаровнинг халқни КТРКдан Янги йил билан қутлови ташвиқот бўлган — номзоднинг штаби

302

Президентликка номзод Садир Жапаровнинг 31 декабрь куни КТРК каналида халқни табриклаб айтган сўзлари сайлов олдидаги ташвиқот эди. Бу маълумотни номзоднинг сайлов бўйича мухтор вакили тасдиқлади. Бироқ КТРКнинг реклама бўлимидан Жапаровнинг табриги «улар орқали жойлаштирилмаганини» билдиришди.

Янги йил табриги

Жапаров қирғизистонликларни янги 2021 йил билан соат 21:00да табриклаган. У ўз сўзида пандемия шароитида иқтисод экономика кучсизланганини, бундай шароитда «ҳукумат қўл қовуштириб турганини» айтиб, «адолатсиз» парламент сайлови ҳақида ҳам билдирган.

Жапаров яшовчиларнинг ташкилотчилиги ҳақида айтиб, ўз юртига «чин дилдан хизмат қилган» тиббиёт ходимлари, оддий фуқаролар ва кўнгиллиларни «ҳақиқий қаҳрамонлар» деб атаган.

Шундан сўнг Жапаров келаётган янги йил қандай бўлиши қирғизистонликларга боғлиқ эканини билдириб, 2021 йилда ҳақиқат ва муваффақият томон биринчи қадам бўлишини айтган.

“2021 йил Қирғизистон тарихида файзли ва баракали мавсумнинг бошланиши бўлиб қолсин. Янги йилингиз муборак бўлсин, қадрли қирғизистонликлар!” — деб сўзини якунлаган номзод.

Видео охирида бу мурожаат Жапаровнинг сайлов фонди ҳисобидан тўланганлиги ҳақидаги маълумот пайдо бўлган. Шундан сўнг эфирда КТРКнинг одатдагидай «Янги йил кечаси 2021” кўрсатуви намойиш қилина бошлаган.

Ташвиқот материали ҳақида ёзиш

Қонун нима дейди?

МСКнинг президентлик сайловида ташвиқот олиб бориш ҳақидаги қонунига мувофиқ, номзодлар сайловчиларга телеканал орқали мурожаат қилиб, сайлов олди дастури ҳақида айтиб бера олади. Шу билан бирга КТРК канали ҳар бир номзодга бепул эфир ажратади.

КТРК сайтидаги маълумотларга кўра, ундаги эфир вақти уч турга бўлинади: номзодларнинг шахсий мурожаати, номзодлар орасидаги теледебатлар ва ҳар бир номзод ҳақида махсус репортаж. Рашид Тагаев билан Садир Жапаров 29 декабрда ўтган теледебатга келмаган.

Шунингдек Жапаров билан бирга 11 номзод КТРК орқали сайловчиларга мурожаат қилиш имкониятидан фойдаланишган. Жапаров ҳақидаги махсус репортаж 4 январда эфирга чиқиши керак.

КТРКдан нима дейишди?

«Клооп»нинг журналистига ташвиқот материалларини жойлаштиришда масъул бўлган КТРКнинг реклама ва тижорий бўлимидан Жапаровнинг табриги «биз орқали эълон қилинмаган» деб билдириб, каналнинг бош директорининг қабулига келишни маслаҳат беришди.

Тижорий бўлимнинг мутахассиси балки Жапаров ҳар бир номзодга берилувчи бепул эфир вақтидан фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек тижорий бўлимдан агитация учун прайм-таймдаги бир дақиқалик эфир 37 минг 950 минг сом эканини қўшимча қилишди. Жапаров 2 дақиқа 30 сония сўзлаб, демак каналнинг прайс-сахифаси бўйича 94 минг 875 сомни ташкил қилади.

Мақола чиқишидан олдин «Клооп»нинг журналисти КТРКнинг бош директорини вакиллари билан боғлана олмаган.

Жапаровнинг штаби нима деди?

Садир Жапаровнинг сайлов бўйича мухтор вакили Александр Мошчин номзоднинг табриги реклама шартномаси асосида эфирга кетганини «Клооп»нинг журналистига билдирган. Унинг айтишича, бу масалага юқорида айтилган КТРКнинг реклама ва тижорий бўлими билан аниқлик киритишган. Номи тилга олинган бўлим Жапаров агитация турида сўзлаганини «тасдиқлаган».

Сегизбаев иштирок этган дебатнинг ўчирилиши

Аввалроқ, КТРК телеканалига боғлиқ бошқа можаро бўлган — каналдан 30 декабрда ўтган теледебат ўчирилган. Унда МХДҚнинг собиқ раҳбари ва президентликка номзод Абдил Сегизбаев Жапаровнинг Курманбек Бакиевнинг оиласи билан алоқаси ҳақида билдирув қилган эди.

Эртасига КТРКдан видеоёзув яроқсиз бўлган маълумот тўплангани сабаб ўчиб қолганини билдиришган. Телеканалнинг маълумотига кўра, видео YouTube-каналга юқори сифатда такроран жойлаштириш вақтида ўчиб кетган.

Шунингдек каналдан маълумот тўпловчи қайта тиклангандан кейин видео тўхтовсиз равишда сайтга жойлаштирилади деб билдиришган. Бироқ ҳозирги кунга қадар видео сайтда эълон қилинмаган.

2021 йилнинг 2 январида МСКнинг ишчи гуруҳи комиссияга КТРКдан видеони қайта тиклашни ва трансляцияни ўчирилиши бўйича телеканалнинг бош директорини жаримага тортишни талаб қилишни таклиф қилган.