Немисларнинг Deutsche Welle халқаро телерадиокомпанияси 28 декабрдаги репортажида қўрқинчли қора тутун ва Бишкекнинг булғанган ҳавоси ҳақида сўз қилган. Журналистлар пойтахт декабрь ойида бир неча кун кетма-кет ҳавоси қаттиқ булғанган Хитой шаҳарларидан ўтиб, дунё рейтингида биринчи ўринга чиққанини билдиришган.
«Бу ўртаосиёлик шаҳарда миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади, бироқ бир неча йилдан бери қиш фаслида, иситиш мавсуми бошланганда қора тутунга ўралиб қолади. Коронавирус пандемияси ўлка иқтисодига оғир зарар келтиргани сабаб, қуюқ қора тутун бундан ҳам қуюқлашганга ўхшайди», — дейди журналистлар.
4 январь тонгида ҳавони булғанишини аниқловчи IQ Air халқаро рейтингига қараганда Бишкек дунё шаҳарларининг ичида биринчи ўринда — ҳаво сифатининг кўрсаткичи (AQI) марказда 450 бирликни тузган.
*Ҳаво сифатининг индекси — ёки air quality index (AQI) — бу кўрсаткич қайси ҳудудда ҳавонинг тозалиги ёки булғанганини кўрсатиб туради. Одатда шкала 0дан 500гача бўлади ва олти категорияга бўлинади: яхшидан хавфлигача. Бу кўрсаткич юқорилашган сари ҳаво шунчалик булғанган бўлади. AQI ҳам об-ҳаво каби ҳар куни, ҳатто соат сайин ўзгариб туради.
Бишкек дунё шаҳарлари ичида ҳавоси энг кўп булғанган деб топилиб, рейтингнинг бошидан тушмайди. Ҳукумат Бишкекдаги ҳавони булғанишини асосий сабабларидан бири — транспортлардан чиққан зарарли газлар деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга қишда ҳавонинг сифатини ер уйда яшаб, уйларини кўмир билан иситганлар ҳам бузишади. Ҳаво кечга яқин бошқача ночор — бу вақтда одамлар автомашиналарида уйларига қайтишади ва уйларида кўмир ёқишади.
Экологлар эса кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаган Бишкек ИEМдан чиққан тутун ҳаво сифатига таъсир қилади дейишади. Бироқ ҳукумат иссиқлик марказларида қаттиқ зарраларни 97% тозалаган кучли фильтрлар ўрнатилган дейди.
2020 йилнинг ноябрь ойи бошида фотограф Павел Исаенко Бишкекнинг шимолий қисмини қоплаган қора тутуннинг бир нечта суратларини эълон қилган. У бундай қуюқ тутунга Бишкек ИEМ билан хусусий уйлардан чиққан тутун сабаб бўлмоқда деб гумон қилган.
Исаенконинг фикрича, фақат шаҳардаги эмас, Байтикни қўша қоплаган қора тутунга қишлоқларнинг атрофида ёқилаётган ҳайдов майдонларидан чиққан тутун ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Декабрь ойида Бишкекда қора тутунга ва шаҳар ҳукуматининг мазкур муаммони ҳал қилиш ишларига бефарқлигига қарши пиёда юриш бўлиб ўтган.
Фаоллар ва шаҳар турғунлари юриш орқали ҳукумат эътиборини шаҳарни қоплаган қора тутун муаммосига қаратишни истаган. Улар фуқароларни уйларни иситишда резина ва эски ғилдиракларни ёқмасликка ундашган.
Ҳавонинг булғаниш муаммосини қабул қилишдан уни ҳал қилишгача ҳукуматга ўн йиллар керак бўлиши мумкин. Ҳозирча шаҳар яшовчилари респиратор ниқобларни тақиб, ҳаво тозаловчи буюмларни сотиб олишга мажбур.