Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, 2020-йили Қирғизистон COVID-19 билан курашга 346,8 млн доллар миқдорида четдан пул олган. 2021-йилда қўшимча 427 млн доллар маблағ келиши кутилмоқда.
Ҳукумат умумий COVID-19 пандемияси билан курашга 774 млн доллар киритишни режалаштирмоқда. Ундан 177 млн доллари грант асосида, қолган 597 млн — кредитлар.
Йирик кредитор қатори Қирғизистонга 242 млн доллар насия берган Халқаро валюта фонди бўлмоқда (ХВФ).
Коронавирус пандемияси ва Қирғизистондаги сиёсий воқеалар вақтида ўлкада иқтисодий инқироз бошланган. Бюджет танқислиги рекорд даражага 35,6 млрд сомга етди.
Қирғизистон ҳукумати бир йил оралиғида қўшни мамлакатларга ва халқаро донорларга моддий ёрдам сўраб кўп марта мурожаат қилган.
Июнь ойида ҳукумат коронавирус ва унинг оқибатларини бартараф қилишга 645 млн долларга яқин маблағ сарфлашни режалаштираётганини билдирган. Бу республика бюджетидаги 15,7 млн доллар, деярли 2,2 млн доллар ҳайрия ва халқаро ташкилотларнинг пули.
Фавқулотда ҳолат (ФҲ) режими вақтида мамлакат давлат сотиб олишлар ҳақидаги қонунни ўзгартиргани ҳам муаммони кўпайтириб, маблағларни сарфлаш кўпроқ маҳфийликка олиб келди.
Қирғизистонда коронавирус ҳолатлари мартнинг ўртасида рўйхатга олинган, ўша вақтда Молия вазирлиги маблағ йиғиш ҳақида эълон қилиб, «ўз ҳиссасини қўшгиси келган ҳар бир бефарқ бўлмаган фуқарони» ҳайрия қилишга чақирган.
Шаффофликни таъминлаш учун давлат маҳсус веб-сайтни ишга туширган. Унда фуқаролар йиғилган пулларнинг миқдорини, манбаасини, уни давлат қандай сарфлаётганини кузатиб туриши айтилган.
*Бироқ сайт кўп вақтдан бери ишламайди
Фуқаролар деярли 160 млн сом ҳайрия қилишган. Уларнинг орасидан кўпи тиббиёт ходимларига ортиқча ишлагани ва вирус юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шароитларда ишлагани учун компенсация қатори тўлашга сарфланган. Бироқ тиббиёт ходимларининг кўпчилиги компенсация олмаганини ёки уларга пулни бир қисминигина ьўлаб беришганини айтиб арзланишган.