«Қирғиз энергетика ҳисоблаш маркази» ОҲЖнинг бош директори Таалайбек Байгазиев матбуот анжуманида қирғизистонликлар учун электр энергиясининг нархини кўтариш кераклигини билдирди.
Шунингдек ўлкада электр ёруғлигини кўп сарфлашаётганини аниқ бўлмаган сабабини айтиб, электр энергиясини тежашга чақирди.
Тарифлар ҳақида
Унинг айтишича, имтиёзли тариф аҳолининг ижтимоий томондан кам таъминланг қатламлари учун бўлиб, «қолган фойдаланувчилар эса бозор режимида» яшаши керак. Бунда «ақлли» ҳисоблагичларнинг ёрдами катта: уларни фойдаланувчилар электр энергиясидан фойдаланиш усулини ўзи танлайдиган қилса бўлади.
«Тарифларни кўтариш керак, сабаби электр энергиясидан фойдаланиш кўпаймоқда. Иқтисодни ривожлантириб, энергетика қувватини ошириш керак. Бу биз учун, Қирғизистон учун керак. Демак, бирор бир йўл билан тарифларни ошириш зарур. Бу кескин қимматлатиш бўлмаслиги керак. Режалаштирилган, мослашувчан график билан амалга оширилса бўлади. Барча қўшни мамлакатлар тарифларни оширди», — деб билдирди Байгазиев.
Амалдор энергетика сектори компаниянинг харажатларини қисқартириб, коррупция ишларидан узоқ бўлиши керак деб ҳисоблайди.
Ҳозир Қирғизистонда 1 кВт соат энергия учун 77 тийин тўланади. Бироқ бундай тариф фойдаланувчи чекловдан ошмаган вақтда (бу оддий фойдаланувчилар учун 700 кВт, ҳукумат тоғли туманлар учун 1000 кВт соат)гача ишлайди. Чекловдан ошгандан кейин 1 кВт соат учун 2 сом 24 тийин. Насос станциялари 77,9 сом, болалар уйлари 1,58 сом, майнинг-фермалар эса 2,91 сом тўлайди.
Навбат билан ўчириш ҳақида
Амалдорларнинг айтишича, бу йил навбат билан ўчиришга йўл қўймаслик учун барча чоралар кўрилади. Бироқ келаётган бундан ҳам оғир бўлиши кутилмоқда. Чеклов киритиш ва навбат билан ўчиришлар бўлиши мумкин: бунга сув омборидаги сувнинг камайгани сабаб бўлган.
«Қурғоқчилик сабаб Тоқтоғул сув омборида сувнинг миқдори оз. Келаси йил қандай бўлиши номаълум. Сув омборига оқиб келувчи дарёларнинг бошига қор яхши ёғмаса, келаси йилда қийинчилик бўлади. Керакли миқдорда сақлаб туриш учун электр энергиясини импорт қилиш керак. Ҳозир оз миқдорда импорт қилинмоқда.
Биз бир неча миллиард куб сув йиғишимиз керак. Шу сабаб энергетиклар ёруғликни тежашга чақирмоқда. Бу уларнинг ўзларини бюджетига ҳам тегишли. Электр энергиясидан қанча кам фойдалансанг, шунча оз тўлайсан», —деб таъкидлади Таалайбек Байгазиев.
Ажойиб ҳаёт ҳақида
Байгазиев электр энергиясидан фойдаланишнинг ортиши қирғизистонликлар уйларида қулай шароитлар ярата бошлагани сабаб бўлмоқда деб ҳисоблайди: бойлер, иссиқ пол, электр иситиш тизимларини ўрната бошлашди.
«Буларнинг барчаси яхши, албатта. Бироқ бироқ бизнинг энерготармоқнинг ресурси ҳисобли эканини эсдан чиқармаслик керак. Қиш фаслида, бошқа ўтиш вақтларида унинг меъёри бор», — деб сўзини тугатди у.
Қирғизистондаги энергетика инқирози
2020 йили Тоқтоғул сув омборида сув оз бўлгани сабаб Қирғизистон электр энергиясини Қозоғистондан сотиб олишга мажбур. Вице-премьер-министр Равшан Сабиров Жогорку Кенеш йиғинида билдиришича, Тоқтоғул сув омборида 19,5 млрд кубометр сувнинг ўрнига 14,7 млрд кубометр сув йиғилган.
«Электр энергияси билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарорига мувофиқ, Қозоғистон билан 300 млн киловатт-соат электр энергиясига товар алмашиш бўлди. Шунингдек 2020 йил охиригача Қозоғистондан нархи 2,4 Америка центидан 500 млн киловатт-соат электр энергиясини импорт қилиш бўйича қарор қабул қилинган», — деди у.
2020 йилнинг августида собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ҳам республикада электр энергияси танқис бўлишини айтган. Ўша вақтда Қирғизистондаги Тоқтоғул сув омборида 2,4 млрд кубометр сув танқис бўлган эди.
Ҳукумат аҳолининг электр энергиясидан фойдаланишига чеклов киритмаслигини айтган. Ҳукумат сув омбори сувнинг танқислигини бир неча йил давом этадиган сув танқислиги мавсуми билан боғлаган.
Бироқ 2020 йилнинг октябрь ойида ўлкада ҳукумат алмашиб, қишки совуқ бошланганда ёруғлиги ўчирилиши маълум бўлган: электр энергиясидан фойдаланиш ошгани сабаб трансформаторларга куч келиб, ёруғлик автоматик турда ўчиб қолиши мумкин. Миллий энергохолдинг қирғизистонликларни электр ёруғлигидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирган.
Улар вақти-вақти билан ўчириш бўлмаслигини айтиб, уйни иситиш учун газ ва кўмир ёқиб, электр ёруғлигини тежашга чақирган.
15 декабрь куни кечда электр ёруғлигини вақти-вақти билан ўчирилишига норози бўлиб Ак-Жар ва Ак-Бата участкасининг яшовчилари айланма йўлни тўсиб олишган. Ижтимоий тармоқларда ва ОАВда одамлар айланма йўлни бўғиб, автомашина ғилдиракларини ёқиб юборган видеолар тарқалган.
16 декабрда Аламудун тумани ҳокими Марс Саккараев «Азаттык»қа маълум қилишича, масала қисман ҳал қилиниб, мазкур участкаларга электр энергияси навбат билан берила бошлаган.
«Масалан, икки кўчага икки соат берилиб, яна икки кўчани ўчириб турсак. Кейин уларга берганда қолганлари ўчирилади. Яшовчилар ўзлари ҳам бунга рози бўлишди», — деган у.
18-декбарда ҳукуматда республикада бўладиган энергетик инқирозга боғлиқ навбатдан ташқари йиғин бўлди. Премьер-министр в.б. биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков қишки совуқдан чиқиш учун ўлканинг захира қувватларини ишга туширишни таклиф қилиб, аҳолини узлуксиз электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлаш чораларини қабул қилиш зарурлигини билдирган.