«Манас» аэропортида махсус техникани сотиб олишда 65 млн сом зарар келтирилгани аниқланди

787

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати «Манас» халқаро аэропортида давлатга 65 млн сом зиён келтирилгани аниқланганини маълум қилди.

Бош прокуратурадан билдирилишича, давлатга зарар келтириш факти давлат сотиб олишларни текшириш вақтида аниқланган. Шу текширув давлат сотиб олишда «Манас» аэропорти билан хорижий компания ўртасидаги алоқани аниқлаган.

Прокуратуранинг версияси бўйича аэропортнинг раҳбарияти хорижий компаниянинг манфаатини бир одам орқали амалга оширган. Шу одам 2018-2020 йиллари 16 тендерга қатнашган ва тўрт компаниянинг эгаси бўлган.

Компаниялар шу одамга боғлиқ фирмалар орқали умумий суммаси 430 млн сомдан ортиқ маблағни ташкил қилган танловларда иштирок этган.

Товарларни сотиб олишни режалаштириш босқичида қиммат нархлар кўрсатилиб, ғолибларни қонунбузарликлар билан аниқлашган.

«Сотиб олувчи ташкилот етказиб берувчиларни дискредитациялаган талабларни ва критерийларни қўйган, танловнинг квалификация талабларига жавоб бермаган бир кишининг компаниясини танлов маълумотларини маъқуллаган. Айрим етказиб берувчилар техник спецификация бўйича танловнинг кейинги босқичига ўтиш имконидан сабабсиз маҳрум қилинган», — деб билдиришди прокуратурадан.

Бу ноқонунийликлар билан бирга турли хусусиятларга эга товарларни сотиб олиш бўйича танловлари уларни лотларга бўлмасдан ўтказилгани аниқланган, бироқ турли гуруҳдаги товарларни умумий бир гуруҳга бирлаштириб бўлмайди.

«Хизмат ходимлари ва «Манас» раҳбарияти ваколатларини суиистеъмол қилиб, танловни ўтказиш тартибини бузиб, билиб туриб қиммат нархда фойдасиз шартнома тузиб, давлатга умумий миқдори 65 млн 170 минг сом зиён келтиришган», — деб билдирган назорат органи.

Барча фактлар бўйича материаллар «Тижорий ёки бошқа ташкилот ходимларини ваколатларидан фойдаланиши» ва «Очиқ савдо-сотиқларни, ким ошди савдоларини ёки тендерларни ўтказиш тартибини бузиш» моддалари бўйича ЖҚУРга рўйхатга олинди. Мазкур иш бўйича судгача бўлган текширув ишлари давом этмоқда.